1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Расул билан Набийнинг фарқи нимада?

18:05 / 17.04.2017 6721 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Расул билан Набийнинг фарқи нимада?

Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Набий ва расул орасидаги фарқ. 

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:
1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, набийдир, расул эмас.
Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими, бари-бир.
2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда:
«Албатта, у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган.  
«Расулларимиз Уларни вафот эттирди»,  (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган.  
3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки, олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам, ўшанга амал қилишга чақиради».
Ушбу мавзуда яна бир қўшимча маълумот ва мулоҳазани зикр қилиб ўтишга тўғри келади. Қуръони Каримда расул ва набий сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади.  
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «набий» сўзи ўттиз марта атрофида ишлатилган бўлса, асосан, ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа бўлиш каби масалаларда ишлатилган.
Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса «Расул»ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам «набий»ни таржима қилмай ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади. 

http://savollar.islom.uz/savol/194

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аёлим ҳозирги даврда ҳомиладор 5 ойлик, рўза тутиши фарзмиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАёл кишининг ўзига ва ҳомиласига зарар етиши хавфи бўлса, рўза давоми...

3659 16:01 / 24.04.2016
Савол Қурбонликнинг терисини сотиш жоизмиЖавоб Қурбонликнинг териси унинг гўшти каби пулга сотилмайди. Агар сотса қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб давоми...

3647 11:42 / 19.06.2023
САВОЛ Ассалому алайкум, Ҳазрат Саволим жинсини ўзгартирувчилар ҳақида. Маълумки, инсон жинсининг тайин қилиниши Роббимиз томонидан жорий қилинган жуда юкори давоми...

4558 20:09 / 27.04.2016
Инсондаги дангасаликни қандай кетказиш мумкин Доим қолдирмасдан намоз ўқиш, илм олишга иштиёқ ва ғайратни уйғотиш ҳамда уни сўндирмаслик учун нималар қилиш давоми...

4949 21:12 / 24.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021