1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳазрати Абу Бакр (14-қисм)

21:18 / 21.04.2017 6950 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИ

САҲОБАЛАР САЙЙИДИ

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар

РАСУЛУЛЛОҲ СИРЛАРИНИНГ СОҲИБИ

(14-қисм)

Ҳазрат Умарнинг қизлари Хафса бинти Умар илгари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Ханийс ибн Хузофа ас-Саҳмийга турмушга чиққанди. Бу киши Бадр ғазоти қатнашчиларидан эди. Ханийс Мадинада вафот этиб, Хафса тул қолди. Шунда ҳазрат Умар қизларини муносиброқ бир кишини топиб, унга турмушга беришни хоҳладилар. Қизларига дўстлари Абу Бакр Сиддиқ ва Усмон ибн Аффондан бошқа яна ким муносиб эр бўлиши мумкин? Ана шу хаёл билан ҳазрат Усмоннинг ҳузурларига бордилар.

—  Эй Усмон, қизим Хафса тул қолган, хоҳласангиз, уни сизга никоҳлаб қўяман, шуни хотинликка олмайсизми? – дедилар.

— Мен бироз ўйлаб кўрайин, кейин жавобини айтарман, – дедилар ҳазрат Усмон.

Орадан бир-икки кун ўтди, лекин ҳазрат Усмондан хабар бўлмади. Кейин у кишиУмар ибн Хаттобга учраб:

— Шу кунларда уйлана олмайдиган кўринаман, – деб жавоб қилдилар.

Шундан сўнг ҳазрат Умар Абу Бакр Сиддиқни топиб, у кишига таклифларини изҳор қилдилар:

— Агар истасангиз, тул қолган қизим Хафсани сизга никоҳлаб қўяман.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бунга жавобан лом-мим демадилар. Бунга ҳазрат Умарнинг жаҳллари чиқди, Абу Бакрдан ўпкаландилар: «Усмон-ку узрларини айтиб кетдилар, Абу Бакр эса ҳатто жавоб қилиб қўйишни ҳам эп кўрмадилар-а!».

Орадан бир неча кун ўтиб, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хафсани ўзларига сўраттириб, Умар ибн Хаттобникига совчи жўнатдилар. Ҳазрат Умар катта хурсандчилик ва мамнуният билан қизларини Аллоҳнинг расулига никоҳлаб бердилар.

Кейинчалик бир куни Абу Бакр ҳазрат Умар ни учратиб:

— Хафсани менга завжаликка таклиф қилганингизда лом-мим демаганим учун мендан хафа бўлганмисиз?

—  Ҳа, – дедилар ҳазрат Умар.

— Менга қилган таклифингизга жавоб беролмаганимга жаноб Расулуллоҳ ўз суҳбатларида Хафса хусусида сўз очиб, унга уйланмоқчи бўлганларидан хабардорлигим монелик қилган эди. Бу нарса у зотнинг сирлари эди, мен уни ошкор қила олмасдим. Агар жаноб Расулуллоҳ уни олмаганларида мен уйланган бўлар эдим, – дедилар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳар бир умматнинг амийни бордир. Албатта, бизнинг амийнимиз, эй давоми...

8912 20:09 / 21.04.2017
Абдураҳмон розияллоҳу анҳу Абу Бакр Розияллоҳу анҳунинг тўнғич ўғли бўлиб, жоҳилият даврида уни АбдулКаъба дейишар эди. Оиша розияллоҳу анҳо ва Абдураҳмон давоми...

4646 19:26 / 21.04.2017
Саҳобаи киромлар иймону Ислом, шариату тариқат, ахлоқу одоб ва шунга ўхшаш барча керакли нарсаларда ҳар бирлари биз учун муқтадо бўлган ажойиб инсонлар давоми...

1426 12:34 / 28.06.2025
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан масжидда ўтирган эдилар. Уларга дедилар Ҳозир сизнинг ҳузурингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши чиқадиШу пайт давоми...

5843 14:31 / 21.04.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021