1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қарсак чалиш

21:09 / 22.05.2016 5639 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Маросимга келган меҳмонларни ҳурматлаб ёки нотиқнинг сўзларини олқишлаб қарсак чалса бўладими?


Жавоб: Аллоҳ таоло айтади: “Уларнинг (мушрикларнинг) Байтуллоҳ олдида қилган «ибодат»лари фақат ҳуштак ва чапак чалиш бўлди” (Анфол сураси, 35-оят). Ибн Аббос (р.а.) айтадилар: “Қурайш Байтуллоҳни яланғоч ҳолда тавоф қилар ҳамда ҳуштак ва чапак чалишар эди. Бу уларнинг ўйича ибодат ҳисобланарди. Шундан Аллоҳ таолога ҳуштак ва чапак чалиб ибодат қиламан, яқинлашаман деганлар хато қилишади. Қуртубий бунга ишора этиб, ўз тафсирларида чапак чалиб рақс тушадиган жоҳил сўфийларни қайтариб шундай дейдилар: “Оқиллар бунга ўхшаганлардан эҳтиёт бўладиган мункар ишдир бу. Ундай қиладиганлар Байтуллоҳ олдида шундай қиладиган мушрикларга ўхшашади”.

Лекин саволда келган чапак ибодат эмасдир. Бу билан эҳтиромга лойиқ инсонни ҳурматлаганларига савоб олиш билан Аллоҳга яқин бўлишни қасд қилмайдилар. Балки бу бошқадан ҳайратланганда изҳор этиладиган урф ва одатдир. Жуда бўлмаганда бошқаларга тақлиддир. Бунда ҳеч қандай шаръий монеълик йўқ.

Аммо масжидларда мушриклар қиладиган иш сурати юзага келмаслиги учун бундай қилмаслик керак. Бунинг ўрнига масалан такбир ёки масжид ҳурматига лойиқ сўзлар билан эҳтиромни изҳор қилиш мақсадга мувофиқ. Пайғамбар (с.а.в.) Нобиға шеър ўқиганда ўз ҳайратларини шундай изҳор қилганлари ҳақида заиф санадла ҳадис ривоят қилинган: “Ғоят гўзал, Эй Абу Лайло. Аллоҳ оғзингни ёпмасин!” (Аллоҳ билувчидир). 


 Мубашшир АҲМАД тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Бир ўзига тўқ танишим бу йил рўзада ифторлик килмадихар йили киларди, энди жудаям танишмиз, хайрон бўлиб бир кўришганда сабабини сўрадим ва кейин гап гапга давоми...

5870 09:05 / 05.06.2018
Яширинча никоҳ ўқитган киши яна ўша аёл билан талоқ тушмаса ҳам қайта ошкора никоҳланиши мумкинмиquotЯширинча никоҳ дегандаquot нимани тушунамиз, яширинча никоҳ давоми...

6119 15:43 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Аллоҳ йўлида Ислом учун қилаётган хайрли ишларингизга Аллоҳ таоло кўплаб ажрларни бериб, мартабангизни бунданда зиёда давоми...

15295 16:34 / 27.04.2016
Савол Ассалому алайкум Қуш тезаги бирор катта ёки кичик сув идишга тушса у сувни ҳукми қандайЖавобndash Ва алайкум ассалом .Кифоя, китобида қуйидагича келади Гўшти давоми...

5330 17:00 / 12.05.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021