1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Барлавийлар ҳақида

21:13 / 22.04.2016 4339 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Дин йўлида қилаётган ишларингизга Роббимиз барака берсин. Ҳиндистонда Барлавийлар деган йўналиш бор экан. Уларнинг эътиқодлари исломга қанчалик тўғри келади? Ҳозирда бизнинг юртга ҳам уларнинг эътиқодлари ва китоблари кириб келаётган экан. Шу ҳолатга муносабатингизни билмоқчи эдим.


Жавоб: Аввало ушбу саволни йўллаганингиз учун ташаккур. Ҳамма ва ҳар доим шундай бўлиш керак. Ҳозирги кунда ҳамма нарса аралаш - қуралаш бўлиб кетди. Эҳтиёт бўлмаган одам адашиб қолиши ҳеч гап эмас.

Сиз сўраётган Барлавийлар тоифаси ҳақидаги қисқача маълумот қўйидагилардан иборат;

- Барлавийлар тоифаси Ҳиндистонинг Абродеш вилоятининг Барилий шаҳарида пайдо бўлгани учун "Барлавийлар" номини олган. Бу тоифа британия мустамлакаси даврида пайдо бўлган. Улар анбиёлар ва авлиёлар борасида ўта шиддатли ғулувга кетганлари билан машҳур бўлганлар. Бу тоифанинг асосчиси Аҳмад ризохон ибн Тақий Алихон деган кимса бўлиб, у 1272 - 1340 ҳижрий саналарда яшаб ўтган. У ўзини Абду Мустафо деб атаган. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бандаси деган маънони англатади ва мусулмонларда бу исмни инсонга қўйиш мумкин эмас. 

Барлавийлар жумаладан қуйидагилар ақийдаларга ишонишади;

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг мутлақ ноибидирлар. Оламнинг барчаси  У зотнинг тасарруфидадир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  оламда нимани истасалар шуни қиладилар. Нимани, кимдан истасалар оладилар. У кишининг амрини рад қилувчи йўқ ва шунга ўхшаш нарсалар....

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дан кейин борлиқни авлиёлар тасарруф қиладилар.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни илоҳлик даражасига кўтарадилар.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башарликларини инкор қиладилар. У киши ҳамма жойда, ҳамма вақтда ҳозиру нозир дейдилар.

Бунга ўхшаш бузуқ ақийдалари кўп. Уларнинг адашагани ҳақида кўплар китоблар, мақолалар ёзилган, фатволар чиқарилган. Улардан эҳтиёт бўлиш керак. Китобларини ўқиммаслик керак. Сизга яна бир бор ташаккур!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, мен хоразмданман. 2014 йилда уйланганман, ўшанда намоз ўқийдиган қизга уйланишни ният қилган эдим, лекин биз томонларда намоз ўқийдиган давоми...

3071 07:03 / 03.11.2018
.Оли Имрон, сурасида қуйидаги мазмунда ояти карима келади, яъни .Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг Йўқ, улар тириклардир У давоми...

5133 21:32 / 27.04.2016
Ҳурматли устоз, зеҳннинг қувватини ошириш учун нималар қилиш керак Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.ЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Бу борада энг муҳими давоми...

5821 21:11 / 25.05.2016
СаволМен бировнинг ишини тортиб олиб қўймадимми деб, иккиланиб юрибман. Дўстим чет элда иш бошламоқчи. Менга иш таклиф қилмоқчи бўлиб мени қидирган. Мени давоми...

4985 09:05 / 17.11.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021