1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Иймонни мустаҳкамлаш масаласи

21:19 / 22.04.2016 7855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен ўзимни мусулмон деб ҳисоблайман. Иймон заифлигиданми, балки шайтон фитнасими, турли сабаблар билан, намоз ўқийдиган пайт бўлганида, ибодатни адо эта олмай қоламан. Иймонимни мустаҳкамлаш учун қандай маслаҳат берасиз?


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм



Албатта, мусулмон банда Аллоҳ таоло тарафидан ўзига юклатилган барча фарзу вожиб ибодатларни адо этмоғи шартдир. Шу жумладан, энг асосий ибодатлардан ҳамда дийн устуни бўлмиш намозни ўз вақтида ўқимоқ ҳар бир вояга етган, ақлли ва комил мусулмонга фарздир. Бунга шайтонни сабаб қилиш баҳонадан бошқа нарса эмас. Банда намозни ўқимаслик каби гуноҳга йўл қўяр экан, бунга шайтонни сабаб қилишига ҳеч қандай йўл йўқ. Балки ўзини гуноҳкор ҳисоблаб, тавба қилиб, уни иккинчи марта такрорламасликка ҳаракъат қилиши керак.

Иймонни мустаҳкамлаш учун Аллоҳ таолони ҳар лаҳза зикр қилиб туриши лозим. Аллоҳ таоло, Ўзининг чексиз илми билан, банданинг қилаётган амалларидан хабардор эканлигини ҳар бир мусулмон сезиб туриши керак. Шундагина банда намозни тарк қилиш қанчалар гуноҳлигини тушуниб етади. Иймонни мустаҳкамлаш учун эса, яна бир бор айтамиз, зикр, Қуръон тиловати ва мусулмонлар билан суҳбатда бўлиш, жамоатга қўшилиш ва шунга ўхшаш – иймонни мустаҳкамлайдиган, сайқаллайдиган – ҳолатларда бўлишга ҳаракъат қилмоғи лозим.

Шу билан бирга, банда ҳар доим ўзининг ҳисоб-китобини қилиб туриши керак.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:

«Бир куни келиб сенинг ҳисоб-китобинг қилингунча, сен ўзинг ҳисоб-китобингни қилиб тур», деб айтганлар.

Демак, ҳар куни банда: «Бугун нима иш қилдим? Қанча савоб, қанча гуноҳ қилдим», деган маънода ўзининг ҳисоб-китобини қилиши керак. Ва келгуси кунини бугунги кундан афзалроқ қилиб ўтказишга ва ҳар куни олдинги кунидан баракали, хайрлироқ бўлишига ҳаракъат қилиши лозим.

Аллоҳ таоло ҳамма ибодатларни, жумладан, намозларни ҳам ўз вақтида адо этишни барчаларимиз-га насийб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак Олишим мумкинми ё менга ҳаромми Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими ЖАВОБ Бу молмулкка тааллуқли давоми...

9975 18:39 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир биродаримиз ичаётган ва тозалик учун ишлатаётган сувимизни ктаҳлилация ва шунга ўхшаш сувларни қайта ишлов давоми...

4923 10:35 / 18.08.2017
Аллоҳ учун дўстлашишнинг шартларини айтиб берсангиз. Мактабда бирга ўқиган дўстлар билан Аллоҳ учун дўстлашиш холис бўлиши мумкинми Боиси, улар билан ўртада давоми...

7222 14:27 / 24.04.2016
Баъзи инсонлар бутун умри давомида ёмонлик қилиб ўтади, лекин баъзан уларнинг ўзлари ҳаётда жазоланишганини кўрмаймиз. Одамлар жазо унинг фарзандларига тегади, давоми...

4222 15:35 / 24.05.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021