1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзанднинг пешонасидан ўпса бўладими?

14:25 / 24.04.2016 5019 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-она балоғатга етган фарзандини (ота қизини, она ўғлини) пешона ёки юзидан ўпса бўладими? Ҳожи Муҳаммад Шоҳмуродзода,  Фазлидан Кароматуллоҳ  қаламларига мансуб «Таомланиш одоби» китобида балоғатга етган фарзандини ота-она томонидан ўпилиши ниҳоятда қораланган. Бундай иш катта илмсизлик оқибатида содир этиладиган  гуноҳ амал, деб тарифланган (54-бет). Кўпинча отам мен билан кўришаётиб пешонамдан ўпадилар. Демак, отамнинг қиладиган ишлари гуноҳми?

 ЖАВОБ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда турганларида Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бошлиқ Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қайтиб келишди. Улар билан баъзи яманликлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан изн сўраб, уларга ҳам Хайбарда тушган ўлжалардан улуш бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфар ва у кишининг шериклари келганидан жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг пешоналаридан ўпиб, ўзлари билан бирга олиб юрдилар ва: «Қай бири билан суюнишини ҳам билмайман: Хайбарни фатҳ бўлиши биланми ёки Жафарнинг келиши биланми?!» дедилар.

Имом Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтқазар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди». Ушбу ҳадислардан маълум бўляптики, ота-она фарзандининг пешонасидан ўпиб кўришса бўлар экан (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволСуратларингизни уйимизнинг деворига ёпиштиришга рухсат берасизмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМутлақо мумкин эмас.httpsavollar.islom.uzsavol31146

5644 18:24 / 25.08.2017
Одатда инсоний муносабатларнинг ҳар бирида манфаатдор томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлади. Мен сиздан дўстлар ўртасида ҳам қандайдир ҳақҳуқуқлар давоми...

5608 14:22 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ижтимоий тармоқда қори акани кепкада юрганини кўрдим. Кепка кийиш жоизми.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати Ва алайкум ассалом Кофирларни диний кийими давоми...

25773 08:57 / 11.10.2019
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сиз томондан берилаётган жавобларни мириқиб ўқийман. Аллоҳнинг Ўзи сиздан рози бўлсин. Мен ҳеч қачон ҳадисларга шубҳа давоми...

3608 15:30 / 24.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021