1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ота фарзандини кечирмаса-чи?

15:34 / 24.04.2016 4488 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота ўз боласидан кечсаю, бола отанинг олдига ялиниб борса, лекин ота кечирмаса, бу ҳолда нима қилса бўлади?

ЖАВОБ: Ота ўз боласидан қай тарзда кечгани бу ерда муҳим омил ҳисобланади. Агар отанинг норозилиги ношаръий бўлса, шариатда кўрсатилмаган сабабларга кўра фарзандидан норози бўлаётган бўлса, унда иш енгил кўчади.  Лекин бола отани шариат кўрсатган таълимотларга хилоф ҳолатда норози қилса, унда иш оғир бўлади. Нима бўлганда ҳам, отанинг ҳақ ёки ноҳақ норозилиги юзага чиққанидан кейин фарзанд ялиниб бориши, отасидан кечирим сўраши жуда улуғ нарса. Ана шундай пайтда оталар меҳр-шафқат кўрсатишлари, фарзандларининг ёшлиги, бебошлигини, яна қандайдир узрларини қабул қилишлари, бош эгиб кечирим сўраб турган фарзандни ноумид қўймасликлари жуда яхши бўлади. 

Энди ота ялиниб борган фарзандини кечирмаса, нима бўлади? Бунда отанинг розилиги шариат доирасида бўлса, унда фарзанднинг ҳоли Аллоҳ таолонинг ўзига ҳавола қилинади. Аммо ота ношаръий ишлар туфайли фарзандидан норози  бўлса, бунда норозиликка ўрин йўқ. Мисол учун, ҳозирги кунда кўп кишиларнинг ана шунақа норозилиги бор. Фарзандлар шаръий иш қилганлари учун норози бўлаётган баъзи ота-оналар ҳам бор. Албатта буларнинг норозилиги ноўрин ҳисобланади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, куёвнинг отаси ўғли билан келинини чўчқа гўштидан колбаса қиладиган корхонада ишлашга мажбур қиляпти. Улар узр айтса, «сенлардан норозиман, отангман-ку, ахир» деган гапларни қиляпти. Шунга ўхшаш ҳаром, ношаръий, қонунда ман қилинган ишларни, ҳам шариат, ҳам қонун «йўқ» деб турган нарсани «қиласан, қилмасанг мен норози бўламан, отангман» дейдиган бўлса, албатта бундай норозиликнинг ўрни йўқ.   Лекин, ота ҳам, болалар ҳам албатта рози-ризолик билан, ҳар бир ишнинг шариат асосида бўлиши, шунга мувофиқ тарзда иш тутиш лозимлигини унутмасликлари керак (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҒарбда суратга олинган ва ҳозирда намойиш этилаётган .Нуҳ, бадиий фильмини томоша қилсак бўладими Пайғамбарларнинг қиёфасини тасвирлаш мумкин эмаслиги давоми...

4939 09:05 / 27.08.2017
СаволАссалому алайкум Қурбонлик қилсак гўштини бировга бeрсагу уни ароқ билан eса нима қиладиЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа алайкум ассаломБилиб туриб давоми...

5222 16:55 / 23.08.2017
СаволҚўшнимнинг ити оила аъзоларимга озор бераяпти, уни ўлдирсам бўладими Бир неча бор эгасига айтдим, қулоқ солмаяпти.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфҲукуматга айтинг.

5834 09:50 / 17.02.2018
СаволАссалому алайкум Халқ орасида сафар ойи кирганда тўй қилиб бўлмайди деган гаплар юради. Бу гаплар ўринсиз эканлигини билсамда аниқ исботини келтириб давоми...

6362 09:45 / 31.10.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021