1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фосиқларга қандай муносабатда бўлиш керак?

15:50 / 24.04.2016 3432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзан масжид имоми узрли сабаб билан намозга етиб кела олмай қолганида фосиқлиги аён бўлиб турган кишилар масжидларда имомликка ўтиб қолади. Бундай ҳолатларда қавм қандай йўл тутиши керак? Умуман, фосиқларга нисбатан қандай муносабатда бўлишимиз лозим?

ЖАВОБ: Ушбу саволга жавобан фосиқликнинг нақадар катта гуноҳ экани ва у келтирадиган зарарлар ҳақида қуйидагиларни келтириш мумкин:

1. Фосиқлик ҳаром. Ундан наҳйи қилинган. Фосиқ шахс гуноҳкор бўлади ва фисқига қараб жазога тортилади ва таъзир берилади.

2. Ҳанбалий мазҳаби бўйича, фосиқнинг имом бўлиб намозга ўтиши мумкин эмас.

3. Фосиқ ҳадис ривоят қилиш ҳаққига эга эмас.

4. Фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.

5. Фосиқнинг фатвоси қабул қилинмайди.

6. Фосиқ болани ўз қарамоғига олиши мумкин эмас.

7. Фосиқ Шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари бўйича никоҳда валий бўла олмайди.

8. Фосиқни фисқи учун ўзига яқин олиб бўлмайди.

9. Фосиқнинг ғийбатини қилиш жоиздир.

10. Фосиқнинг тавбаси, агар барча шартларни юзага чиқарса, қабул бўлади.

Фосиқликнинг зарарлари эса қуйидагилардир:

1. Фосиқлик Аллоҳ таолонинг, Унинг Расулининг ва мўминларнинг ғазабини жалб қиладиган нарсадир.

2. Гоҳида фосиқлик мусулмончиликдан чиқариши ҳам мумкин.

3. Фосиқ жамиятга зарарли инсондир.

4. Фосиқлик мунофиқликка, мунофиқлик эса дўзахга олиб боради.

5. Фосиқлик тарқалган жамият парчаланиб,таназзулга юз тутади.

Мўмин банда фосиқликнинг ҳар бир кўринишидан ўзини олиб қочиши, бу нарсанинг зарарларини эсдан чиқармай юриши керак. Мабодо билиб-билмай баъзи фисқ ишларини содир этган бўлса, дарҳол тавбага шошилиши лозим (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Сунъий ҳомила фақат ўзининг эридан қуйилган бўлса, рухсат бор дейилмоқда. Интернетда яна шуни кўрдимки, агар уруғ қуйиш вақтида бировники бўлса давоми...

2933 11:11 / 28.11.2018
Ассалому алайкум Мен яқин дўстимга намоз ўқишни ўргатмоқчиман. Унинг ўзида хам динга бўлган қизиқиш бор, лекин диндан тушунчаси йўқ. Мени ўзимни хам диндан давоми...

2507 08:14 / 30.12.2018
Ассалому алайкум Агар ўлаётган одам жони чиқаётган ҳолати, агар кўзлари катта бўлиб олайиб кетса, юзи кўкимтир тусга кирса демак, у ёмон одам бўлган ва худди кўриб давоми...

3712 13:07 / 13.07.2019
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

10026 21:14 / 22.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021