1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳар эркакка биттадан аёлми?

15:52 / 24.04.2016 3948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримда ҳамманинг жуфти билан яратилгани хабари бор. Энди бир савол туғилиб қолди: ҳамманинг жуфти бир аёлга бир эркакми, ёки бир эркакники битта аёл, бошқасиники иккита аёл ва ҳоказоми? Масалан, бир эркак аёлга уйланди ва ажрашди. Эркак ҳам бошқасига уйланиб кетди. Айтинг-чи, улар бир-бирларига вақтинча жуфт эдиларми? Ўзи умуман бир эркакка бир аёл умрининг охиригача жуфт бўлиб қоладими ёки вақтинча жуфт бўлиб туриши ҳам мумкинми?

ЖАВОБ: Қадимдан маълумки, ҳайвонларда ҳам, ўсимликларда ҳам жуфтлик бор. Қуръони каримда ўсимликлар ҳақида шундай дейилади: «Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанча жуфтларни ундириб қўйибмиз» (Шуаpо, 7). 

Инсон ва ҳайвонлар ҳақида эса шундай дейилади: «У осмонлару Ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди» (Шўро, 11). 

Қуръони каримда бу билан кифояланиб қолинмайди, балки дунёдаги барча нарсаларда ҳам жуфтлик борлиги таъкидланади: «Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик» (Зарият, 49). 

Шу ҳақда бир оз тўхталиб ўтсак. Маълумки, электр токи Қуръони карим нозил бўлганидан бир неча асрлар кейин кашф этилди. Унда манфий ва мусбат зарядлар бўлиб, ана шу зарядларнинг бирлашувидан электр токи ҳосил бўлади. Энди буни қўйиб туриб, энг кичкина нарса атом ҳақида сўз юритайлик. Олимларнинг аниқлашича, атомнинг маркази бўлиб, унинг атрофида электронлар бор экан. Электронларда эса манфий заряд, марказда мусбат зарядлар мавжудлиги аниқланди. Тажрибалар давом эттирилди, ниҳоят атом марказининг ўзи ҳам протон ва нейтронга бўлинишини 1932 йили инглиз олими Жеймс Чадвик кашф этди. 

Очиқ кўриниб турибдики, сиз жуфтлик маъносини мутлақо нотўғри талқин қилгансиз. Сизнинг саволингизда бир эркакка бир аёл тўғри келиши керакми ёки кўпроқ бўлса ҳам бўлаверадими, деган фикр бор. Бу, албатта, нотўғри фикр (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Баъзиларга ёмон нарсалар ҳақида айтсам, улар менга .Ундай дема, ахир фаришаталар .амин, деса, шу айтган нарсанг албатта рўёбга чиқади, деб кўп давоми...

5040 23:46 / 15.05.2017
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ўзим намозга кирганимга 4 ой бўлди. Ёш намозхонман, кўп нарсани билмайман. Шунинг учун мана шу саволга жавоб тополмадим. давоми...

4076 14:24 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Хурматли устозлар, рафиқам тўйда киядиган оқ либослар тиқмоқчи эди. Сабаби тўйимизда хижоблилар учун кийим топишга қийналган эдик. Шунинг давоми...

8293 15:01 / 20.04.2018
Савол Инсон Рамазон ойининг, 110 кунлигида, 210 кунлигида, 310 кунлигида вафот этиши хақида қандай башоратлар борЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ давоми...

5523 05:05 / 06.06.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021