1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўзадор киши атир, мисвок ишлатиши мумкинми?

15:57 / 24.04.2016 18192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат, рўзага доир қуйидаги саволларим бор эди:

1. Ҳазрат, рўзадор инсон атир ишлатса, бўладими? Масалан, сепиладиган ёки суриладиган. Суриладиган атир ишлатса, рўза бузилмайдими?

2. Рўзада мисвок ишлатса бўладими? 

3. Рўзадор одамнинг бирор жойи тирналса ёки кесиб олса, қон чиққанда рўза бузилмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.

Атир ишлатиш рўзани очмаса-да, ундан сақланган яхши.

2.    Рўзадор мисвок ишлатса, бўлади. Аммо Пешиндан кейин ишлатмагани яхши.

Мисвок қилиш ва сурма қўйиш макруҳ эмас.

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман». 

Абу Довуд, Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Рўза тутган одам мисвок қилиши яхши эканини уламолар жумҳури таъкидлаган. Шу билан бирга, баъзи уламолар рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушки анбарнинг ҳидидан афзаллиги ҳақидаги ҳадиси шарифнинг эътиборидан, завол вақтидан кейин мисвок қилмаган яхши, дейишади. Чунки, рўзадорнинг оғзидан ўша ҳид завол вақтидан кейин чиқа бошлайди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Кўзим оғриб қолди, рўзадор ҳолимда сурма қўяверайми?» – деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа», – дедилар». 

Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда рўзадор ҳолларида сурма қўйганлар».

Ибн Можа ривоят қилган. 

Анас розияллоҳу анҳу ҳам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

3. Қон чиқиши рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алекум Шайх ҳазратлари рамазони шариф муборак бўлсин. Мени саволим шуки. Рамазон ойида нафни ўлдириш учун рўзани шом намозидан 5 минут олдин очиш давоми...

11548 05:11 / 04.06.2017
Сизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим1. Мен олдинги собиқ совет тузумида армия сафида хизмат қилган вақтимда бир рус боланинг пулини ўғирлаб олган давоми...

3512 20:42 / 24.04.2016
Ассалому алайкум шайх ҳазратлариИслом дини учун қилаётган ишларингиздан Роббимнинг Ўзи рози бўлсин, бу килаётган ишингизда бардавом айласин Сиҳатингиз зиёда давоми...

5547 21:03 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Бизга бераётган билимларингиз учун Сизлардан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин. Савол 1. Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни ювиб сув томмайдиган ҳолатга давоми...

2404 13:56 / 11.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021