1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзандни ким тарбиялайди?

16:03 / 24.04.2016 3171 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менинг уч ўғлим бор. Ўзим ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш хоҳишини билдирмоқда. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким тарбия бериши керак: отами ёки онами?

ЖАВОБ: Исломда фарзандлар тарбияси ота-онанинг зиммасида. «Боланинг тарбияси аёл зиммасида, улар тарбияси билан ишим йўқ. Кўчага чиқиб ишлашим керак», деган маънода ота ўзини тарбиядан озод қилиб, масъулиятсизлик қилиши мумкин эмас. Фарзандларнинг тарбиясида отанинг ҳам, онанинг ҳам ўзига яраша бурч-вазифалари бор. Мана шу вазифаларни ўз жойида ҳар бир киши қойилмақом қилиб бажариши зарур. 

Албатта уй ичидаги болалар тарбияси оналар зиммасида бўлади. Чунки оналар уларни қоринда кўтариб юришлари, туғишлари ва эмизиб катта қилишлари лозим. Шундан кейин ҳам фарзандлар тарбиясига эътибор бериш, унга ахлоқ-одоб ўргатишда аёлларнинг масъулияти кўпроқ бўлади. 

Оилани моддий тарафдан таъминлаш, яъни турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак таъминоти ва шунингдек истироҳат, даволаниш, дам олиш ва шунга ўхшаш қандай сарф-харажат бўлса, эркакнинг, отанинг зиммасидаги вожиб (шарт) ҳисобланади. Аёли ва фарзандлари нафақаси оила бошлиғи бўлган эркакка вожиб амалдир. Эркак киши ўз оиласини тебратишга қурби етаётган бўлса, аёлнинг талаб-истаклари, фарзандларининг тарбиясига етадиган сарф-харажатни топаётган бўлса, аёлига фарзандлар тарбияси ўта муҳим экани, бу иш бошқа вазифалардан устунлигини яхшилаб тушунтириш, шу боис фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор беришни илтимос ва таклиф қилишга албатта эркакнинг ҳаққи бўлади. Бу нарса ўзаро келишиб, тушунган ҳолда адо этилса, иншааллоҳ, оилалар мустаҳкам, орадаги муҳаббатлар бардавом ва болалар тарбияси қойилмақом бўлади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум шайх ҳазратлариҲозир Ислом.уз порталингиздаги .Мўъжизалар, бўлимида немис олимининг думғаза ҳақидаги кашфиётини ва пайғамбаримиз давоми...

13162 21:08 / 24.04.2016
Агар бир киши ўз фарзандларига ва яқинларига унинг ўлимидан сўнг, дод солиб бақирмасликларини айтсаю, у ўлгандан сўнг фарзандлари ва қариндошлари барибир бақириб давоми...

5588 15:12 / 26.04.2016
СаволРуза неча ёшда фарз килинганЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Балоғатга етгандан. Ўғил болалар уйқуда булғангандан, қиз болалар ҳайз кўргандан.

5825 09:30 / 17.05.2018
Савол Ҳазрат, қазо рўзаларини ўтар рўза бўлган холда тутиш мумкинми Яқинда бир танишим Рамазон рўзасидан бошқа қазо ва нафл рўзаларини ўтар рўза яъни саҳарлик давоми...

6429 22:54 / 31.05.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021