1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қўшимча ҳақ олиш ҳаромми?

18:39 / 24.04.2016 4005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мени бир нарса қийнаяпти. Ўз қиладиган ишим учун ойлик маош оламан. Баъзида «қўшимча» ҳақ ҳам бўлиб туради, яъни бажарган ишимга пул сўрамасам ҳам кўпинча бериб кетишади. Лекин бу ишни ундан пул олиш мақсадида қилмаганман, бу менинг вазифам. Бунинг ҳукми кандай? Бу пуллар менга ҳалолми ёки пора ҳисобланадими?

ЖАВОБ: Агар ўша пул бераётган одам ўз ихтиёри билан берган бўлса, бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. У сизни ишни яхши бажарганингиз учун рағбатлантириш ниятида берган бўлади. Бу нарса пора эмас. Баъзилар уни “чой пули” деб аташади, араблар эса, “бахшиш” дейди. Пора тамоман бошқа нарса (Аллоҳ билуувчидир). 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Аёллар оёқларига пайпоқ киймасдан намоз ўқиса бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг давоми...

4881 20:10 / 26.04.2016
СаволХар бир мусулмон намозидан сўнг дуо қилади. Масалан мен дуони узбек тилида қиламан. Лекин китобларда араб тилидаги дуолар таржимаси билан ёзилган. Дуони араб давоми...

5773 05:46 / 21.04.2017
Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари, ҳозирги пайтда сеҳр ва унинг зарарлари ҳақида турли гапсўзлар, бўлмағур ваҳималар кўпайиб кетди. Сеҳрнинг қандай давоми...

5283 14:30 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Бир масала мени анчадан буён кийнаб келади. Мен тўй видеоларини монтаж қилиш билан шуғулланаман. .Излаш хизмати, дан фойдаланиб саволларимга давоми...

2871 10:35 / 13.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021