1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Набий ва расул орасидаги фарқ

21:04 / 25.04.2016 24396 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассaлому aлaйкум шaйх ҳaзрaтлaри! Сизгa бир сaволим бор эди: Рaсул билaн Нaбийнинг фaрқи нимaдa? Шуни тушунтириб бeрсaнгиз. Жaвоб учун олдиндaн рaҳмaт.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.  

 Набий ва расул орасидаги фарқ.

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:

1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, набийдир, расул эмас.

Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими, бари-бир.

2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда: 

«Албатта, у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган. 

«Расулларимиз Уларни вафот эттирди», (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган. 

3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки, олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам, ўшанга амал қилишга чақиради».

Ушбу мавзуда яна бир қўшимча маълумот ва мулоҳазани зикр қилиб ўтишга тўғри келади. Қуръони Каримда расул ва набий сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади. 

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «набий» сўзи ўттиз марта атрофида ишлатилган бўлса, асосан, ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа бўлиш каби масалаларда ишлатилган.

Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса «Расул»ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам «набий»ни таржима қилмай ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мусулмон аёл ўз эри ва маҳрамлари уйда қолиб, мусофирчилик сафарига чиқса, қандай йўл тутиши керак Хусусан ҳаж ва умра сафарига.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

3884 18:42 / 26.04.2016
Соч жинсий майлни қўзғатмайди, нега уни рўмолга яшириш жоиз Ахир кўз ва ёноқлар очиқ турадику, яъни улар шаҳват қўзғатиши мумкин. Нимани тўғри десангиз, шуни ҳақ давоми...

5264 14:15 / 24.04.2016
Мен 55 ёшдаман. Бундан 20 йил аввал эрим билан ажрашгандик. Лекин, шаръий эмас, балки ЗАГСдан. Яқинда улар вафот этдилар. Мен идда тутишим керакмиШаръий ажрашмаган давоми...

4276 14:36 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳазрат Саволим қуйидагича мен ТошМИда ўқийман. Биз дарсда мурдаларни очиб ўрганамиз. Шунга фикрингизни билдирсангиз. Жавоб учун олдиндан давоми...

4205 16:40 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021