1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Отасидан бошқани ота деб чақирса, унга Аллоҳнинг лаънати бўладими?

21:42 / 25.04.2016 5330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Саволим шуки, ушбу ҳадисни тушунтириб берсангиз: «Бир киши у отаси эмаслигини билиб туриб чақирса, у биздан эмас, у дўзахдан ўзига жой тайёрласин». (Бухорий ва Муслим ривояти). «Отасидан бошқани ота деб чақирса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин ва фаришталарнинг ва ҳамма инсонларнинг. Ундан қиёмат кунигача нафли ҳам, фарзи ҳам қабул бўлмайди». Бу ҳадисга асосан айрим одамлар қайнотани ҳам ота деб бўлмайди деб фатво чиқаришибди. Бу фатво тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз ушбу саволингиз ила жамиятимиздаги ўзи кўпчиликка сезилмайдиган, аммо ўта даҳшатли муаммони кўтаргансиз. Бунинг учун алоҳида ташаккур.
Энди мазкур муаммо ҳақида бир-икки оғиз сўз айтиб ўтишимиз керак бўлади. Бу муаммо дийний илмлардан, араб тилидан бехабар одамларнинг китоб ёзиши, таржима қилиши ва шунга ўхшаш ишлардан иборатдир. Баъзи бир ҳадисларнинг таржимаси туфайли ҳаром нарса ҳалолга айланиб қолгани ҳам аччиқ ҳақийқат. Мисол учун, «Саҳиҳ Бухорий»нинг таржимасида калтакесак ҳалол деган тарзда ҳадис таржима қилинган. Таржимон «Зобб» деган ҳайвонни калтакесак деб ўйлаган ва шундай таржима қилган. Зобб ҳалол, аммо калтакесак ҳаромлиги сал дийний илми бор одам учун сир эмас.
Бунга ўхшаш ҳолатлар бошқа таржималарда ҳам кўп учраб туради.
Агар таржима тўғри бўлса ҳам, қуруқ таржиманинг ўзи одамларнинг бошини айлантиради, турли чалкашликларга олиб боради ва ихтилофлар ҳамда уриш-жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлади. Буни барча уламолар қайта-қайта таъкидлаганлар ва таъкидламоқдалар.
Сиз кўтарган масалага келсак, афтидан ҳадис матнини таржимадан кўчирганга ўхшайсиз. Қайси имомлар ривояти эканини ёзганингиз ҳам шунга далолат. Ҳақийқатда, мазкур икки улуғ имом шу маънодаги ҳадисга ўхшаш ҳадисни ривоят қилишган. Аммо таржима маънони қўпол тарзда бузган.
Имом Бухорийнинг ривоятида арабча матн қуйидагича:

Унинг тўғри таржимаси: «Ким отасидан бошқани, отаси эмаслигини билиб туриб, отам деб даъво қилса, жаннат унга ҳаромдир», бўлади.
Бу ерда тажимон «Иддаъо» «даъво қилиш» сўзини «даъо»–«чақириш» сўзига алмаштириб қўйган. «Оқибатда, Ким отасидан бошқага «ота» деб мурожаат қилса, жаннат унга ҳаромдир» деган маъно чиққан. Аммо бу гап катта ёшдаги қарияларга ҳурмат юзасидан «отахон» ёки «отажон» деб мурожаат қилганга ҳам жаннат ҳаром бўлади, дегани эмас.
Сиз буни сўраб яхши қилибсиз. Аммо сўрамай фатво бериб кўпчиликни паришон қилганлар ҳам бор.
Бир киши ташвишли ҳолда қабулимга кирди. Хатарли масала чиқиб қолди. Ҳозир вилоятда телефонда кутиб туришибди. Бир неча оила бузилиб кетмоқда. Тезроқ жавоб беришимиз керак! Сиздан сўрашни менга ҳавола қилишди, деди. Бир отинча: «Мен фалон, фалон китобларда ўқидим»,–деб арабча китобларнинг номини айтиб,–«ким отасидан бошқага ота деб мурожаат қилса, кофир бўлади», дебди. Қайнотасини ота дейдиган келинлар бор экан, шуларнинг оиласи бузилиш арафасига келиб қолибди.
Жоҳилликнинг даражасини қаранг! Чаласаводликнинг касофатини қаранг. Илмсиз фатво беришнинг офатини қаранг! Шунинг учун ҳам, Набий алайҳиссалом «Фатвога журъатлироғингиз, дўзахга журъатлироғингиздир» деганлар-да!
Ҳаммамиз яхши англаб етишимиз керак бўлган ҳақийқатлардан бири шуки, дийний таълимни яхши ўзлаштириб устозлардан рухсат олмаган кишилар дийний китоб ёзиш, таржима қилиш, ваъз қилиш ва фатво бериш ишларига яқин келмасинлар.
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин! Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим1. Мен олдинги собиқ совет тузумида армия сафида хизмат қилган вақтимда бир рус боланинг пулини ўғирлаб олган давоми...

3512 20:42 / 24.04.2016
Мен кеча интернет тармоқларида Бароат кечасини кутиш бидъат деб ўқидим . Лекин бизда Бароат кечасида қазо намозлар ўқилар ва рўза тутилар эди. Шу ҳақида оят ёки давоми...

6213 21:16 / 06.03.2023
СаволБир киши хажга бориш учун навбатга ёзилсаю навбат етиб келмасдан вафот қилса бунинг масаласи нима бўладиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳажга бормаган бўлади.

5145 05:25 / 02.01.2018
Бир рус қўшнимиз бор эди. У ёлғиз ўзи яшарди. Ўлими олдидан биз унга қараб турдик. Вафотидан олдин у аёл онамга мени христианлик шартларига кўра кўмингларrdquo деб давоми...

4228 20:59 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021