1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қизим 4-синфда ўқийди. Мактабда унга рўмолини ечтиришяпти.

14:58 / 26.04.2016 4820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизим 4-синфда ўқийди. Мактабда унга рўмолини ечтиришяпти. Юртимизда мўмина қизлар учун ҳам диний, ҳам дунёвий илм оладиган бирор ўқув юрти борми?

Мактабда қизларга рўмол ўрашни ман қилиш ҳодисаси аҳён-аҳёнда, турли жойларда бўлиб туради, турли тортишувларга сабаб бўлади. Лекин менинг ўз тажрибамдан билганим-кўпроқ ўша мактабни раҳбарлари ёки қандайдир бир корхонани раҳбарлари ўзларини кўрсатиш мақсадида қиладиган иш эканлигини тушуниб олиш имкони бўлди. Мана шунинг учун айниқса “мактабда” деган гапга алоҳида урғу бериб айтадиган бўлсак, мен яқинда Ўзбекистон жумҳурияти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси томонидан баъзи бир мактабларда шунақа ҳодиса бўлганида, иккита мактабнинг мудирига ёзилган расмий хатнинг нусхасини кўрдим. Бу мактуб ўша диний қўмитанининг расмий бланкасига, қоғозига ёзилган, муҳрланган ва диний қўмитанинг раислари имзоси билан юборилган мактублар бўлиб, унда тушунтириш гаплари айтилган ва охирида мактабда қизларга рўмол ўрашни ман қилиш, уларни шу маънода тазйиққа олиш давлатимиз Конституциясига хилоф эканлиги, асосий қонунига хилоф эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шунинг учун мана бу саволда келган каби ҳоларлар бўлса, имконини қилиб Диний ишлар қўмитасига мурожаат қилсангиз ажаб эмаски, сизларнинг мактаб мудирларингизга ҳам ўша биз кўрган хатга ўхшаган хатларни ёзиб беришса, бу нозик масалани ҳамма бир хилда тушуниб орамизда муаммо кўтарилса деган умиддамиз.
“Юртимизда мўмина қизлар учун ҳам диний, ҳам дунёвий илм оладиган бирор ўқув юрти борми?” деган саволга, шу икковини қўшиб оладиган бўлсак, мана Тошкентда “Хадича ал-Кубро” номидаги аёл-қизларни исломий-диний ўқув юрти бор ва Бухорода ҳам шунга ўхшаш бир ўқув юрт бор. Бу ерда диний илмларга асосий урғу берилса ҳам, лекин дунёвий илмлардан ҳам дарслар бўлиши шу ўқув юртларини барномасида эътиборга олинган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Мен сайтдаги эмулятор ҳақида ёзилган нарсаларни ўқиб чиқдим. Айтиляптики ўша Е322 ми бошқами, битта чўчқа ёғидан эмас, давоми...

4325 20:24 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, намозда саждаи сахв вожиб бўлиб қолсаю лекин саждаи сахв қилмасдан намозни тугатса намозни бошқаттан ўқиш керакми 2. давоми...

6174 13:52 / 19.03.2018
Савол Ассалому алайкум Охиратга иймон учун ақлий далиллар бормиЖавобБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Қиёмат кунининг борлигига келтириладиган далиллар иккига давоми...

3906 21:09 / 24.04.2016
Араб тилида дуо қилсаю, унинг мазмунини билмаса, бу дуо ижобат бўладимиАлбатта бўлади, аввало араб тилида қилаётган инсон мазмунини умумий тарзда бўлса ҳам давоми...

6642 21:33 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021