1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

“Шундай кийинаман” деса-ю, ота-она бунга қаршилик билдирса

16:00 / 26.04.2016 3830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Агар Аллоҳга ишонувчи ота-онанинг қиз фарзанди Аллоҳ буюргандек сатрланишни истаса, яъни фақат юзи ва икки қўлининг билагидан очиқ бўлишини ҳоҳлаб “Шундай кийинаман.” деса-ю, ота-она бунга қаршилик билдирса, уларнинг қайси бири ҳақ ва шу вазиятда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ: Бу савол бир оз тушунарсизроқ. Чунки Аллоҳга ишонувчи ота-оналар шаръий кийим қандай бўлишини хусусан аёлларнинг кийими қандай бўлишини билишлари лозим. Қизлари мана шу маънода сатрда юришни истасалар, Аллоҳга хамд айтиб хурсанд бўлишлари лозим. Лекин фараз қилиб мана шу саволдаги ҳолат бўлди десак, шариат кўрсатган ишни қилган қиз тўғри қилган бўлади. Ва ана шу иш тўғри эканлигини эхтимол қариликлари сабабли, шариат аҳкомларини яхши ўргана олмаганликлари сабабли ота-оналарига одоб билан тушунтиришлари лозим. Агар Аллоҳнинг айтгани билан банданинг айтгани қарама қарши келиб қолса албатта Аллоҳнинг айтгани мақбул эканлигини ҳар бир мусулмон билиши лозим. Аллоҳ таоло айтганларимизни яхши тушиниб, амал қилишликни насиб айласин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мен бир видео кўрган эдим. Унда қайсидур мамлакатда зилзила бўлган экан. Масжидда намоз ўқиётган имом намозни тугатмай ташлаб чиқиб кетди. давоми...

3297 06:09 / 12.10.2018
Қуръон нима сабабдан арабларга туширилганБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аввало, Қуръон арабларга туширилган, деган гап мутлақо нотўғри. Қуръони Карим Аллоҳ давоми...

4995 21:05 / 24.04.2016
Савол Шайх ҳазратлари рўза рамазон ойи муборак болсин. Мен Россия давлатидаман ҳазрат бу ерда рўза 9 июльхайит 8 август деб белгиланган. Биз рўзани 9 июльда давоми...

6813 22:57 / 31.05.2017
Аёлларнинг юзларини ёпиб юришлари Имоми Аъзам мазҳабида йўқ, балки Моликия мазҳабида бор дейишди. Айтингчи, аёл киши кўчакуйда юзини ёпиб юрса мазҳабдан чиқадими давоми...

4261 14:56 / 26.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021