1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

18:43 / 26.04.2016 5892 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эркаклар уйда бўлмаса аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Салъ тоғида қўйини боқадиган чўри қизи бор эди. Бас, бир қўй оғир ҳолга тушиб қолди. Қиз бориб уни тош билан сўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, уни еяверинглар, дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Демак, аёл киши ҳайвон сўйса ҳам бўлар экан. Тош билан сўйса ҳам бўлар экан.
Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар у аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо аҳли китоб бўлмаган, муртад ва «бисмил-лаҳ»ни қасддан тарк қилувчи сўйса бўлмайди.
Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун «Бисмиллаҳ» айтилишидан кейинги иккинчи шарт сўювчига қўйилган, «Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт»лиги ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтайлик.
Сўювчи мусулмон бўлиши ва сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ»ни айтиши шартлиги ҳаммага маълум.
Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлиши «Моида» сурасидаги:
«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» ояти каримасига биноандир.
Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши эса ҳаромдир.
Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларники ҳам.
Исломда аёл кишини ўзига хос бўлмаган ишга таклиф қилиш яхши ҳисобланмайди. Одатда ҳайвонларни сўйиш иши ҳам аёллларнинг латофатларига зид иш ҳисобланганидан улар эҳтиром юзасидан сўйиш ишларига таклиф қилинмаган.
Аммо аёл кишининг сўйган сўйиши, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, жоиз. Эркак кишининг сўювчи бўлиши мустаҳаб, холос. Чунки у аёл кишидан кўра сўйиш ишларига муносиброқ. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, нотўғри савол бераётган бўлсам, узримни қабул қилишингизни сўрайман. Мен ижтимоий тармоқда устоз Қосимжон домланинг дарсини давоми...

3454 07:49 / 16.10.2018
Фарзанд ёшлигида ташлаб кетган отасидан воз кечиши мумкинми Бир дўстимизни отаси билан яраштириш учун ҳар қанча тиришмайлик, у .Мени тирик етим қилган отамдан воз давоми...

4745 18:49 / 24.04.2016
.Дуоларга инган хислатлар, китобидаги ёзувлар ҳақиқатга қанчалик яқин Шунингдек, ундаги .Кимёи саодат, бўлими ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсангиз. Яна бир савол давоми...

7317 21:12 / 24.04.2016
Муҳтарам шайх ҳазратлари, Сизга бўлган чуқур эҳтиромимни ва Аллоҳ йўлидаги самимий муҳаббатимни қабул қилгайсиз.Ҳурматли устоз, рухсат берсангиз, менинг ҳам давоми...

4052 21:11 / 24.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021