1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими?

18:52 / 26.04.2016 3829 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими? Менинг Фотима ва Зуҳра, яъни эгизак фарзандларим бор. Кўпинча, таниш-билишлар фарзандларининг бўйнига тепки келганда уйимга олиб келиб, тептиришади. Айтишларича эгизак туққан оналарнинг тепкиси тепки касаллигига даво бўлар эмиш. Мен эса буни «Исломга зид эмасмикин» деб ўйлайман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу маънода Исломда ҳеч бир кўрсатма йўқ, яъни «эгизак фарзанд туққан аёлнинг тепкиси болаларнинг бўйнига чиқадиган «тепки» деб аталадиган беморликка даво бўлади» деган маъно ҳеч қаерда йўқ. Бу диний, маърифий, эътиқодий китобларимизда ҳам йўқ, мусулмон табибларнинг муолажа услубларида ҳам йўқ. Бу халқ ичида одатланиб қолинган нарсалардан бири бўлиб, маълум бир шаҳар, маҳал-ла, қишлоқ ёки юртнинг ўзига хос одати деб тушунишимиз мумкин холос. Шаръий маънода бунга ҳеч қандай далил, ҳужжат, суянадиган муснад йўқ. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Насиҳат қилинг, нима қилсам иймоним кучли бўлади Муҳитнинг аҳамияти борми Китоблар ўқийману, тез унутаман, иймонсиз ҳолда ўлишдан қўрқаман. Севимли устоз, мени, давоми...

5386 21:10 / 24.04.2016
Савол Устоз қарз берган одам қарздордан қарзини муддати ўтгунгача бермаса қарзини қайтаришини қайтақайта сўрайвериши жоизми Агар қарзини холис ниятда кечиб давоми...

5748 16:17 / 05.04.2017
САВОЛ Аёл киши бошқа болани эмизиш учун эридан рухсат олиши шартми Бунда ҳам бирор шартқоидалар бормиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳа, албатта рухсат сўраш давоми...

6051 20:22 / 27.04.2016
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдим, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим, бир танишим quotнамоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайдиquot, деди. Ҳақиқатдан ҳам давоми...

5514 21:40 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021