1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади.

20:00 / 26.04.2016 3581 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз! Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади. Яъни саййид, хўжа, тўра, эшон авлодлари Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари бўлганлиги сабабларидан қорача авлод бу авлодлардан қуда-анда қилса бўлмайди, дейишади. Эмишки, агар бу авлодлардан қуда-анда қилинса, никоҳ бехосият бўларкан. Фарзанд бўлса қусрли, ногирон туғилиши эҳтимоли кўп бўларкан. Ҳозирда мана шундай сабабларга кўра бундай авлодлар қизларига ўз авлодларида етарли даражада ўғил фарзандлар бўлмаганлиги сабабли бундай қизларнинг ёши ўтиб қоляпти. Халқимизнинг бундай фикрига Исломнинг муносабати қандай, шариатда насл-насаб ҳақида бирон-бир қоида борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар.
Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар.
Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайд исмли, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.
Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги кафоъат–тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.
Сизнинг саволингизда келган қорачаларга қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гапларнинг кўпи нотўғри. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Телеграмм каналларида бир видеога кўзим тушиб қолди. У видеода айтилишича қуёшдан овоз келаётганмиш. Арабчадан таржима қилинса quotХали жавоб давоми...

3790 09:36 / 10.03.2019
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир биродаримиз чигирткани тановул қилиш ҳалол деб айтиб қолдилар. Менда ушбу биродаримизнинг гапларига шубҳа пайдо давоми...

26715 20:51 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Менинг укам гўдаклигида холамни бир марта эмган экан. Ҳозир холамнинг қизлари билан бирбирини ёқтиришади. Сизлар оила қуролмайсиз, десак ҳам давоми...

2708 07:58 / 01.11.2018
СаволҲазрат Мен сизни Аллоҳ учун яҳши кўраман. Ҳазрат сизга намоз вақтлари ҳақида саволлар бир неча марта тур ҳил кўринишда берилганини ва намоз вақтлари ҳақида давоми...

7734 08:00 / 11.01.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021