1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сонлар билан алоқали «сир»ларни қандай тушунишимиз керак

16:21 / 27.04.2016 3311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рашод Халифанинг «Қуръон мўъжизалари: сирли алифбонинг мавжудлигига далил» (Miracle of the Quran^ signifiance of the mysterious alphabets (Islamic Productions, 1973)) китобида ўзи томонидан олға сурилган фикр мени жуда ҳаяжонлантириб қўйди. Унинг фикрича, Қуръони каримнинг «қоф» билан муҳрланган, яъни, 42 ва 50-суралардаги «қ(қоф)» ҳарфларининг сони 57 тадан экан, уларнинг умумий йиғиндиси эса Қуръони карим сураларининг йиғиндисига тўғри келади, яъни 114 Шунда, муаллиф «қ(қоф)» ҳуруф ул-муқатаоти «Қуръони карим»га далолат қилади, буни 50-суранинг 1-ояти ҳам мустаҳкамлайди, дейди. Бу ва шунга ўхшаш сонлар билан алоқали «сир»ларни қандай тушунишимиз керак ҳамда уларга муносабатимиз қанақа бўлиши керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рашод Халифа АҚШга кўчиб бориб, ўша ерда яшаб ўтган араб муҳожирларидан бўлган. У электр ҳисоблаш машинаси ор-қали сиз айтганга ўхшаш гапларни топиб гапирган. Аввалига кўпчилик унинг гапларига қизиқиш билан қараган. Аста-секин унинг гаплари айний бошлаган. Жазоирдаги илмий анжуманлардан бирида уламолар уни тавба қилишга чақирганлар. Аммо у ўзининг куфрга сабаб бўладиган гапларида туриб олган.
Охири Маккаи мукаррамадаги Робитатул Оламил Исламий ташкилоти ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси ўзининг ўн биринчи йиллик мажлисида, 1989 йил, 19 февралда тўртта масалада куфр кетгани учун бир овоздан Рашод Халифанинг кофир ва муртадлиги ҳақида қарор чиқарган. Шу билан бирга у билан мусулмонлар алоқа қилмасликлари лозимлигини таъкидлаган.
Сиз ҳам, бошқалар ҳам мазкур шахсга оид нарсалардан узоқ бўлинглар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх хазратлари турмуш ўртоғим савдогарлик билан шуғулланадилар. 34 та биродарларидан қарз хам бўлиб савдолари унча юришмай турибди, ишлари тўғрисида диққат давоми...

10639 20:58 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аёл кишига соч олдириш мумкинмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Мумкин эмас.

7057 08:10 / 19.01.2018
СаволЁшим 21 да. Замонавий филм ва мусиқаларни ёқтираман. Араблар томонидан олинган видеода бу мутлақо мумкин емас, гуноҳ дейилган. Амалларни вақтида бажариб давоми...

9305 09:00 / 03.10.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари. Китобхон шогирдингиз сифатида Сизга саволларим бор эди.Ҳозирда уяли телефонларга Қуръони Карим сураларини ёзиш урф давоми...

4252 16:02 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021