1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарз

16:24 / 27.04.2016 4353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Саволимиз шундан иборатки, аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарзми?
Кўп манбаларда қазоси ўқилмайди, деб берилган, лекин Абдулазиз Мансур таржимасидаги Қуръони Каримнинг (2004 йил) Бақара сураси 222-оятига берилган изоҳда ҳайз пайтида ўқилмаган намознинг қазоси ўқиб берилади деб ёзилган.
Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қилиб қоламиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Саволингизга «Мухтасари Виқоя» матни ва унинг шарҳи ила жавоб бераман.
«Ҳайз намоз ва рўзани ман қилади.
Рўза қазо қилинади, намоз қазо қилинмайди».
Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«У киши айтадики, Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.
«Нима, сен Ҳарурийямисан?!» деди.
«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман», дедим.
«Ўша нарса бизда ҳам бўлар эди. Бас, рўзанинг қазосини тутишга амр қилинар эдик, намознинг қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди». Бешовлари ривоят қилишган.
Рўза йилда бир марта фарз бўлади. Ҳайз кўрган аёл маълум кунларнинггина рўзасини қазо қилади. Шунинг учун рўза савобидан маҳрум бўлмаслиги юзасидан унинг қазосини тутади.
Намоз эса ҳар куни беш марта фарз, ҳайз кунларида қолдирилган намоз сони кўпайиб кетади. Бунинг устига аёл киши ҳар ойда ҳайз кўради. Бу ҳар ойда такрор машаққат дегани. Шунинг учун, ҳайз кўрган аёлдан намозни қазо қилиш талаб қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдиму, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз, рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақийқатан ҳам шундаймиЖАВОБ давоми...

9712 15:55 / 24.05.2016
СаволУстоз умриз зиёда бўлсин. Устоз, агар фарзанд балоғатга етмасдан, айтайлик 2 ёшда вафот қилган бўлса, тиловат қилиниб унинг ҳаққига дуо қилинса, манна шу давоми...

4694 15:25 / 13.02.2018
Савол Баъзилар ҳайвонни бичишади ёки белги қўйиш учун куйдиришади, қулоғини қирқишади. Бу ишлар шаръан дурустмиЖавоб Раддул муҳторrdquoда келади Ҳайвонларни, давоми...

4246 18:56 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Мен дорихонада ишлайман. Бизни дорихонамизни ёнида хусусий шифохона бор. Ушбу шифохона ходимларига бизни дорихонага ҳам дори давоми...

3162 11:20 / 07.09.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021