1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эчки терисидан қилинган махси

16:35 / 27.04.2016 4053 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх жаноблари!
Яқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан деб айтиб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу масала бўйича «Мухтасари Виқоя» шарҳида қуйидагилар келган.
Уни икки чориққа ва тўпиқни тўсувчи ҳамда сафар қилишга ярайдиган нарсага тортиш жоиздир.
Чориқ совуқда махсининг устидан кийиладиган нарса бўлган. Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва ал-Ҳокимлар Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чориққа масҳ тортганлари айтилган.
Махсини кийгандан кейин таҳорати кетмай туриб устидан чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортса бўлади. Аммо таҳорат кетиб махсига масҳ тортиб олиб, кейин чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
Махси ва чориқдан бошқа уларнинг вазифасини адо этадиган пойабзалларга ҳам масҳ тортса бўлади. Бунинг учун, мазкур пойабзаллар икки оёқнинг тўпиқдан юқорисини тўсадиган, боғламаса ҳам ўзи тик турадиган ва у билан юриб сафар қилса бўладиган даражада бўлиши лозим. Мазкур сафар энг ози бир фарсах, яъни 5544 метр масофага бўлиши керак. Агар мазкур масофани босиб ўтгунча йиртилиб кетадиган пойафзал бўлса, унга масҳ тортиш жоиз эмас. Ҳар ким ушбу қоидага солиштириб, ўзи билиб олаверади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Инфо.ислом.ўз сайти орқали .Абу Бакр Бағдодий лақабли Доктор Саъид Иброҳим Аввад алБадрийга ҳамда .Ислом давлати, давоми...

3637 21:16 / 22.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Азизлар бир одам пиширилган қўйнинг калласи ичидаги миясини еб бўлмайди, ҳаром экан деб айтди. давоми...

3198 08:40 / 23.12.2018
СаволРўза куни сафарга чиқадиган одамни рўзаси нима боaposлади яъни сахарлик қилиб бошқа давлатга етиб бориб уларни вақти билан ифторлик қилса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳБўлади.

3788 09:05 / 28.05.2018
Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак Олишим мумкинми ё менга ҳаромми Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими ЖАВОБ Бу молмулкка тааллуқли давоми...

9974 18:39 / 24.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021