1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Искандар Зул-қарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади» дейишади.

20:04 / 27.04.2016 4458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Қуръонда «Искандар Зул-қарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади» дейишади. Ўша девор қаерда? Буни ҳозир билиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало Қуръондаги девор-«сад», яъни «тўғон» қурган инсон Зулқарнайн экани айтилган, лекин Искандар деган сўз йўқ бу ерда, бу адабиётда, яъни адиблар ёзган қиссаларда ўша амални қилган одамни Искандар дейиш одати бўлган. Зулқарнайн деворни қурган, қурдирган эмас. Уни қуриш чоғида ўша ерда яшайдиган мусулмонлардан ҳашарга чақириб, ёрдам сўраган. Ўша девор қиёматдан олдин чиқади, деган гапга келсак, девор қиёматдан олдин чиқмайди, балки ўша сад, яъни тўғонни Залқарнайн Аллоҳнинг амри билан Яъжуж-Маъжуж деб аталган ўта бузғунчи жонзотларнинг йўлини тўсиш учун қуриб қўйган. Ана ўша Яъжуж-Маъжужни дунёга тарқалишдан мазкур тўғон тўсиб туради. Қиёмат қоим бўлиши яқинлашганда унинг аломатларидан биттаси Яъжуж-Маъжужлар ўша девор-тўғонни бузиб ер юзига тарқалишади. Девор ўзи чиқ-майди. Девор машриқ тарафда экани Қуръонда зикр қилинган, лекин ўша машриқ-нинг қаерида, қайси ўлкасида-ю, қайси кенгликда, бу ҳақда маълумот йўқ. Буни одамлар шунақа нарса бор экан, тўғон бор экан, деган гаплардан хулоса қилиб, ҳар хил тахминларни айтганлар, жумладан буюк Хитой деворини ўша нарса деган хаёлга бориб қолганлар ҳам бор, лекин булар тўғри эмас. Тўғоннинг қаердалигини, ҳажмини, қачон бузилиб унинг ортидан Яъжуж-Маъжужлар чиқишини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Иккинчидан бундай нарсаларни қидириб топиб аниқлашни Аллоҳ таоло бизга амр қилмаган, балки бу нарса тўғрисида Қуръонда келган ҳақиқатни билишнинг ўзи билан кифоялансак яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Шайх ҳазратлари Менга бир аёл шуни сўраб беринг деган эди. У аёл quotНисо сурасидаги 3 оят билан 129 оятида қарамақаршилик йўқмиquot деди.ЖАВОБ Бисмиллаҳир давоми...

3932 20:51 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Мeн насиб бўлса Тошкeнтга ОТМ га ҳужжат топширгани бораман. Ўзим рўзадорман. Самарқанддан Тошкeнтга борганим туфайли ўша бир кун рўза давоми...

4484 14:00 / 03.11.2017
САВОЛ Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Бир куни Тошкент шаҳрига хос наҳорги фотиҳа ошида ўтирган эдик. Ҳамма келиб ўз давраси учун Қуръон тиловат қилиб, дуо давоми...

3726 16:35 / 27.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабаракатуҳ.Ҳурматли Шайх ҳазратлари, сиздан сўрамоқчи бўлган масалам қуйидагидан иборатЯқинда бир эшиттиришда ҳаммомга давоми...

4102 20:01 / 26.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021