1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

УЧРАШУВГА КЕЧ ҚОЛИШ ҲАҚИДА

20:17 / 27.04.2016 3319 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч нарса демайман. Куттирган одам менга зулм қилган ҳисобланадими? Узр, балки бу майда саволдир.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта зулм қилган ҳисобланади. Мухлисимиз саволнинг охирида «узр, балки майда саволдир», дебдилар. Йўқ, бу майда савол эмас. Бу катта савол. Чунки катта ишлар майда ишлардан бошланади. Агар ўзи ваъда қилган учрашувга бир, бир ярим соат кечикиб келадиган бўлса, бу катта саволга арзигулик тасарруфдир. Чунки бундай тартибсизлик, ваъдага вафо қилмаслик, ўзи билан ҳамкорлик қилаётган кишиларнинг ҳам қадрини билмаслик, вақтининг эҳтиромини қилмаслик ва яна бошқа ҳолатлар жуда катта иллатлардан ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам динимизда ваъдага вафо қилиш доимий равишда таъкидлаб келинган. Ваъдага вафо қилмаслик эса, энг ёмон ахлоқ сифатида қораланган. Ҳадисларда: «Берилган ваъда қарздир», дейилади. Қарзни узишга қандай ҳаракат қилинса, берилган ваъдани адо этишга ҳам худди шундай ҳаракат этиш лозим бўлади.
Берилган ваъдани адо қилмаслик эса мунофиқларнинг сифатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мунофиқларнинг белгиларини айтаётганларида: «Қа-чонки ваъда берса, ваъдасига хилоф қилади», деганлар. Шунинг учун каттами, кичикми, эркакми, аёлми–бундай нарсаларга алоҳида эътибор билан қараши керак. Берилган ваъдани ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиши керак. Белгиланган учрашувларга кечикиб келиш ўзини беҳурмат қилиш бўлади. Қолаверса, бу ўзгаларни ҳам ҳурмат қилмаслик, уларнинг вақтини зое кетказишдир. Ва натижада ҳурмати йўқолиши, бировларнинг олдида ваъдабоз инсон сифатида қадрсиз бир ҳолга тушиб қолиши мумкин. Аллоҳ бундай ҳолдан Ўзи асрасин ҳамда ваъдага вафо этадиганлардан қилсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, Шайх хазратларининг Руҳий тарбия ДВД 11тасини ёзиб сотган эдим, уни 700 сўмдан сотса бўладими Сотиб олувчи киши асли қимматлигини айтиб илтимос давоми...

3441 20:21 / 27.04.2016
Савол1. Дуо қилаётиб кўздан ёш чиқиб бу ёшни тамини тилингиз сезса рўза очиладими2. Биз хозир Жанубий Кореядамиз бу ерда халол таом топиб ейиш анча қийин. Ўзимизда давоми...

4526 09:05 / 22.05.2018
Ассалому алайкум Хурматли устозлар, мен ўсмирлик пайтимдан бери савдо билан шуғилланаман. Харидорлар бази пайтлари сотиб олган нарсаларини унутиб қолдириб давоми...

4255 06:10 / 16.09.2018
СаволТаҳорат ва ғусл қилишда контакт линзалар олиб қўйиладими Умуман линза ишлатиш қоидаларини билмоқчи эдим.ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Олинмайди.

4562 09:05 / 30.10.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021