1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ЖИСМОНИЙ КАМЧИЛИК БЎЛСА...

20:19 / 27.04.2016 4209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳаётда жисмоний камчиликларга эга бўлган кишилар кўп. Масалан кимнингдир қўли, кимнингдир эса икки оёғи йўқ. Бошқасининг кўзлари кўрмайди. Охиратда бундай кишиларнинг савол-жавоби қандай бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмаган. Ҳар бир бандага имкони бор нарсани бажаришни таклиф қилади. Мисол учун, биров Аллоҳнинг иродаси билан соқов. «Нимага Қуръ-он ўқимадинг?» деб Аллоҳ таоло уни сўроқ қилмайди. Чунки соқовлиги учун ўқий олмаган. Кўзи ожиз одам ожизлиги туфайли баъзи ишларни қила олмайдиган бўлса, унга ҳам сўроқ-савол бўлмайди. Лекин уларга бу дунёнинг ўзида ҳам енгиллик берилади. Нуқсони туфайли Аллоҳнинг амрини қила олмаса, кучи етганича бажаради. Қолгани афв бўлади. Охиратда ҳам ҳисоб-китоб шунга қараб бўлади.
Шунинг учун шариатда жисмоний нуқсонлар эътиборга олиниб, ибодатлар енгиллаштирилган. Ҳатто ёши ўтиб қолиши билан содир бўладиган ожизликлар ҳам эътиборга олинган. Масалан намоз ўқишдаги қиём, яъни тик туриш фарз амаллардан. Лекин кучи етмай қолган кишиларнинг ўтириб ўқишига, ўтириб ўқишга қурби етмаганларнинг ёнбошлаб ўқишига, унга ҳам имкони бўлмаганларнинг чалқанча ётиб ўқишига рухсат бор. Аллоҳ Одилдир. Унинг адолати мутлақдир. Иншааллоҳ, бирор кишига айбидан ташқари заррача азоб ҳам, савол-жавоб ҳам бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Жумъа намозида, имомнинг хутбасидан олдин 2 маротаба айтиладиган азонни Доғистонлик бир мусулмон уламонинг мақоласида .бидъат, деб ёзилганини давоми...

3248 21:09 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки давоми...

43719 21:09 / 04.05.2017
Ассалому алайкум Опам эри билан 2 йил аввал талоқ олиб ажрашган эди. Хозирги кунда эри келиб бирга яшайман деб бир уйда никохсиз яшаб юришибди. Онам кўп мартта давоми...

4610 09:24 / 13.02.2019
Савол Ассалому алайкум Шайх хазратлари Аллоҳ Сизни халқимиз учун соғ ва саломат қилсин Сиз каби уламоларимиз сафи янада кенгайишини Аллоҳдан сўраб коламан давоми...

4175 20:57 / 24.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021