1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади

21:18 / 27.04.2016 3583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади. Олим одам нимани хоҳласа, шуни қилади. Хоҳласа, бировга ўргатади, хоҳламаса ўргатмайди. Исломда эса илм олимнинг эмас, балки ўша олим яшаётган жамиятнинг мулки ҳисобланади. Олим эса, уни ўзида омонат сақлаб турадиган одам. Жамият қачон муҳтож бўлиб қолса, олим ўша омонатдаги илмдан бериши лозим. Бермаса хиёнат қилган бўлади. Бу дунёда қутулиб кетса ҳам охиратда, албатта жазосини олади. 2-жавоб

Албатта биз ҳозир шоҳид бўлиб турган ноқулай ҳолатга ўхшаш ҳолатлар олимларни йўқлигидан келиб чиқади. Олимларнинг йўқлиги эса аввалги етук кишиларни ўтиб кетишлари билан бу оламдан риҳлат қилишлари билан ва уларнинг орқасидан етук кишиларни тарбиялаб етишмаслик оқибатида келиб чиқади. Ана шунда кўпгина келишмовчиликлар чиқишини Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг ўзлари ҳам таъкидлаб айтганлар. Мана у зот баракотнинг суҳбутларига сиз азизларни таклиф қиламиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейдилар, яъни Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) ривоят қилган ҳадиси шарифда, Пайғамбаримиз (с.а.в.) " албатта Аллоҳ илмни одамлардан бир суғуриш ила суғуриб олмайди, лекин уламоларнинг жонини қавс қилиш ила чангаллаб олади токи олим қолмаганда одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар, бас ўшаларда сўралади, улар эса илмсиз равишда фатво берадилар, шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар" дедилар. Бу икки улуғ шайҳ яъни имом Бухорий ва имом Муслимлар ҳамда имом Термизий ривоят қилган эканлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ушуб ҳадиси шарифларида шаръий илмни қай тарзда йўқолиб бориши ва унинг оқибатлари қандай бўлиши ҳақида баёнот бермоқдалар. У киши сўзларининг бошида "албатта Аллоҳ илмни одамлардан бир суғуриш ида суғуриб олмайди" демоқдалар. Яъни "шаръий илм ҳозир одамлар ичида мавжуд, у бир вақт келиб йўқ бўлади, йўқ бўлиши илмни ўзини одамлар ичидан алоҳида бир турли суғуриш ила суғуриб олиш билан бўлмайди, лекин илмни уламоларнинг жонини қабс қилиш ила чангаллаб олади" дейдилар. Яъни Аллоҳ таоло аста-секин бирин-кетин уламоларни вафот эттириб бораверади. Уларни бирин-кетин ўлиб тугаб борверишлари эса ўрниларига янги олимлар чиқмаслиги илм ҳам йўқолиб боришига сабаб бўлади. Натижада илм йўқ бўлади, бу эса ўз навбатида аянчли оқибатга олиб келади. Токи олим қолмаганда одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар, олимлар бирин-кетин ўлиб-ўлиб тугайдилар. Одамлар бошлиқсиз қоладилар, ана ўшанда одамлар илмсиз, шариатдан ҳабарлари йўқ кишиларни ўзларига бошлиқ қилиб оладилар. Бас ўшалардан сўралади, яъни ўша жоҳил бошлиқлардан одамлар томонидан турли нарсаларда тушунтириш ва фатволар сўралади. Улар эса илмсиз равишда фатво берадилар, бу жуда ҳам хатарли ҳолат. Илмсиз жоҳил одам мусуомонларга фатво бериши низоятда қаттиқ ва аянчли оқибатларга олиб келиши бу турган гапдир. Мусулмонлар ҳаётида доимо янги масалалар, турли саволлар пайдо бўлиб туради. Улар бу масалаларни ўз имомларидан муллаларидан олимларидан сўрайдилар. Жоҳил олим ёки жоҳил мулла, бошлиқ эса бу масалани "мен ечаолмайман" дея олмайди. Бунга уни бўйни ёр бермайди, инсоф билан илмсиз, жоҳил эканини тан олишга жасорат етмайди. "Билмайман десам ёғлиқ жойдан ажраб қоламан" деб дунёнинг ташвишини қилади. Модомики одамлар мени бошлиқ деб, мулла деб, билими етарли деб мендан фатво сўрашаяптими, демак мен бошлиқман, мен биламан деб ҳаёлига келган гапни гапираверади. Натжида шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарзанд туғилгач отаона унга замонавийrdquo исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач, унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва давоми...

5357 15:41 / 24.04.2016
СаволҲурматли ва фазийлатли шайҳ ҳазратлари Мени жияним яқинда 2ёшга тўлди. Унга Исломий тарбия беришимиз учун қайси китобингизни маслаҳат берасиз Олдиндан давоми...

4219 17:17 / 24.07.2017
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар, қўшнилар пайшанба куни холвайтар, қатлама чикаришади. Шуни ейилса жоизми Ёки ирим деб еб бўлмайдими Олдиндан давоми...

7983 19:00 / 06.05.2017
Ислом дини умуман ёлғонни ҳаром қилган. Ислом назарида ёлғончи Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг давоми...

3534 21:38 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021