1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Men o‘qishga yayov borib kelsam va berilgan pulni sadaqa qilsam

21:33 / 27.04.2016 3318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен ўзим пул топмайман. Лекин онам менга йўл кира учун деб пул берадилар. Мен ўқишга яёв бориб келсам ва берилган пулни садақа қилсам, бундан менга ҳам савоб борми?

ЖАВОБ –Албатта онангиз сизга йўл кира қил деб пулни йўл кирадан бошқа нарсага сарфламагин деб тайинлаган бўлсалар ҳаққингиз йўқ. Лекин мана ўзинг ишлат йўл кира қил деб умумий тарзда берсалар, онангизни қўлидан сизнинг қўлингизга ўтганда пул сизнинг мулкингизга айланади. Ана уни ўзингиз тежаш оқибатидами ёки ҳозиргига ўхшаш йўл кирага ишлатмасдан борадиган жойга яёв бориб, кейин буни тежаб қолиб ҳоҳлаган нарсангизни қилсангиз бўлади. Жумладан садақа қилсангиз ҳам ва унга савоб иншооллоҳ берилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Шак куни рўза тутса бўладимиЖавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфШак куни нафл рўза тутмоқ одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар ва хос давоми...

7919 18:01 / 18.06.2017
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх ҲазратлариСизга хушхабарим бор Ҳозирда ҳаммани ташвишга солаётган айрим мусулмон диёрларидаги можароларнинг асл таг сабабини давоми...

3603 21:18 / 22.04.2016
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга саловотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1410 сана Ражаб давоми...

3574 20:00 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, мен Душанба ва Пайшанба кунлари қолдирилган рўзамни деб ният қилиб рўза тутиб келияпман. Кўп холларда мени таомланиш учун давоми...

5843 06:10 / 19.09.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021