1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

ИМОМ ИБН МОЖА

21:57 / 27.04.2017 4155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робиий ал-Қазвиний ҳижратнинг 209 йили Ироқ шаҳарларидан бири – Қазвинда таваллуд топдилар. Оталари «Робиа» қабиласининг бошлиғи бўлиб, Можа исми билан танилган эдилар. 

Имом Ибн Можа «Саҳиҳ» деб тан олинган 6та китобдан бирининг соҳиби бўлмиш имомлардан эдилар.

У зот вояга етганда ҳадис тўплаш учун Ироқ, Басра, Куфа, Шом, Миср, Рай каби ўлкаларга сафар қилдилар. Дамашқдаги Ҳишом ибн Аммор, Аббос ибн Валид, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Башир, Маҳмуд ибн Холид, Мисрдаги Ҳарламата ибн Яҳё, Абу Тоҳир ибн ас-Сирота, Муҳаммад ибн Рамҳ, Муҳаммад ибн Ҳорис, Юнус ибн Абдулъало, Хумсдаги Муҳаммад ибн Мусаффо, Ҳашшом ибн Абдулмалик, Боғдоддаги Абу Бакр ибн Абу Шайба, Аҳмад ибн Абда, Исмоил ибн Мусо, Абу Ҳайсама Зоҳир ибн Харб каби уламолардан дарс олиб, ҳадислар тўпладилар.

Имом Ибн Можа ҳаммаси бўлиб 32та китоб ёзганлар. Шулардан машҳурлари: «Сунани Ибн Можа» (ҳадис китоблари), «Тафсири Ибн Можа» (тафсир китоблари), «Тарихи Ибн Можа» (тарих китоблари).

У зотдан Муҳаммад Исо ал-Абҳарий, Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Маданий, Али ибн Иброҳим ал-Қаттон, Сулаймон ибн Язид ал-Фолий, Абу Тоййиб Аҳмад ибн Руҳ ал-Боғдодийлар дарс олишган ва ҳадис ривоят қилишган. 

Ибн Можанинг ўзлари ва китоблари тўғрисидаги уламолар кўп мақтовли сўзларни айтишган. Абу Яъло ал-Ҳалимий айтадилар: «Ибн Можага одамлар ишониб, ҳадис илмида у кишига суянадилар». Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Каттоний ўзларининг «Рисолати ал-мустатрофа» китобларида шундай келтирадилар: «Уламолар Ибн Можанинг «Сунан» китобларини ишончли, кучли ва фиқҳ илмида катта фойда беришини кўриб, олтинчи саҳиҳ китоб», деб тан олишди».

Ибн Тоҳир айтадилар: «Кимки Ибн Можанинг ҳадис китобларига қараса, боблари кўплиги, бир ҳадис қайта такрорланмаслиги ва ҳадисларнинг чиройли тартибда ёзилганлигини кўриб, ҳақиқатда у зотни ҳадис жамлашда ва китоб ёзишда қандай яхши йўл тутганларини билади. Бу китоб жуда машҳур бўлмаса ҳам, ўзига яраша обрў-эътибори бордир».

Абу Ҳасан Али Иброҳим ибн Салама айтадилар: «Имомнинг «Сунан» китоби 32 жуз бўлиб, унда 1500та боб бордир. Ва бу китоб 4341дан зиёда ҳадисни ўз ичига олгандир».

Бу зот ҳижратнинг 273 йили вафот этдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг уйларига ташриф буюрдик.Раҳматуллоҳ қори давоми...

34197 13:24 / 24.01.2018
Аҳмаджон қори домла 1900 йили Наманган шаҳри .Сардоба, даҳаси .Аминжон, маҳалласи ҳозирги .Қўқон, кўчасида дунёга келди. Падари бузруквори Холмирза ота mdash уста давоми...

2345 14:00 / 19.07.2022
Мотуридия мазҳабининг ривожланиб тараққий этишига жуда кўплаб уламолар хизмат қилганлар. Уларнинг айримлари қуйидаги машҳур уламолардир1 Абул Муин Насафий. давоми...

5009 22:24 / 27.04.2017
Ҳофиз, бир нечта китобларнинг муаллифи Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳяд ибн Момо Асбаҳоний Момоий.Абдурраҳмон ибн Абу Шурайҳ, Абу Али Исмоил ибн Ҳожиб давоми...

2107 11:00 / 25.10.2020