1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Инсондан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ!

15:10 / 28.04.2017 2976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилинишича, Исо ибн Мусо аёлини жуда қаттиқ яхши кўрарди. Бир куни аёлига: “Агар ойдан гўзалроқ бўлмасанг, талоқсан” деди. Аёли дарҳол ўрнидан туриб, ҳижоб ўраб олди ва эрига: “Мени талоқ қилиб қўйдингиз” деди. Ўша кеча икковлари ҳам жуда изтиробда тунни ўтказишди. 

Тонг отгач эри халифа Мансурнинг ҳузурига шошилди. Халифанинг олдига боргач: “Эй Мўминлар амири, агар хотиним талоқ бўлган бўлса, бутунлай ғамга ботаман. Усиз яшаганимдан кўра ўлганим яхши” деди. Унинг гапидан Мансур қаттиқ безовталанди ва саройга фақиҳларни чорлаб, улардан бу масалага ойдинлик киритиб беришларини сўради. 

Фақиҳларнинг ҳаммаси бир овоздан аёлнинг талоқ бўлганини айтишди. Фақатгина Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари бўлган бир фақиҳ жим турарди. Халифа ундан: “Нега жим турибсиз?” деб сўради. Ҳалиги олим: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан, Тури Синин (тоғи) билан, мана шу тинч-осойишта шаҳар (Макка) биланки, ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик”. Инсондан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ!” деб жавоб берди. 

Шунда Мансур Исо ибн Мусога: “Аллоҳ мушкулингни осон қилди. Ҳукм мана шу олим айтганидек бўлади. Бор, аёлинг билан яшайвер” деб буюрди ва унинг аёлига “Эрингга итоат қил, у сени талоқ қилмабди” деб мактуб жўнатди”.    


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. давоми...

2933 15:10 / 28.04.2017
Бугунги куннинг сўзи... Ўтмиш саҳифаларида сарғайган ҳикоятлар, ривоятлар ва эртаклар баъзиларга эриш туюлиши мумкин. Моддийликка ружъу қўйилган даврдан давоми...

7099 15:41 / 28.04.2017
Ипподромrdquo бозоридаги вилоятларга кетувчи машиналар оралаб юрган лўли аёл диққатимни тортди. Ўзини кузатаётганимга кўзи тушди чоғи, илдамилдам мен томон юра давоми...

5497 15:29 / 28.04.2017
Бир одам жуда бахил ва худбин эди. Хотини у билан хусуматлашиб Сичқонлар сизнинг уйингизда ватанини севгани учунгина яшайди. Йўқса, қўшниларникига чиқиб ҳам давоми...

2828 15:08 / 28.04.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021