1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ЗАКОТ ТУШУНЧАСИ

15:40 / 28.04.2017 3473 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг ояти карималари ҳамда Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадислари асосида энг катта гуноҳи кабира деб эълон қилинган масала ҳақида сўз боради.

... Наманганлик бир инсон ҳикоя қилиб беради: Бир куни тўплаб қўйган пулимни ҳисобладим ва нисобга етганига бир йил бўлганини эсга олиб закотини ажратиб қўйдим. Бизнинг томонларда бу урфий одат бўлгани боис, закот беришим лозимлигини билардим. Бир воқеа рўй бермагунига қадар закот масаласини молни сақлаш учун қилинган ишгина деб ҳисоблардим. Аслида унинг моҳияти жуда-жуда кенг экан.

Аниқ биламанки, закот пулимни кейинроқ шунга ҳақлироқ инсон топилса бераман, шкафнинг ичида турган, фақат тўй-маъракаларга киядиган кастюмимнинг чўнтагига солиб қўйдим. Ишим кўпайиб кетиб ҳақдорга бериш ёдимдан кўтарилибди.

Бир куни уйимга ўт кетди. Уйда ҳеч ким йўғида, нимаики тўплаган бўлсам ярим соатнинг ичида ер билан битта бўлди. Хабарини эшитган заҳотим уйга отландим. Келиб қарасам, ҳамма нарса- уй ичидаги темир иситгичларгача эриб тўкилиб тушганди. Ўт ўчирувчлар сув сепиб ёнғинни тугатишгач, уйдан умидимни уздим. Ҳамма ёққа бир-бир назар соламан-у, бирор бир нарсанинг қолиб кетганига ишонмасдим. Шу пайти ўт ўчирувчилардан бири мени чақириб қолди. Борсам, минг ҳаяжон ила қўлида бир даста пул билан турибди. Инсофли йигит экан, бу пулни қаердан олганлигини ҳам айтди. Не кўз билан кўрсам, бу ўша - бундан бир неча кун олдин ҳақдор эгасига бераман, деб олиб қўйганим - закот пули эди. Ичимдан зил кетгандек бўлдим. Чунки уй нима учун ёниб кетганини англаб етгандим. Вақтидан ўтиб кетган пул ёндириб юборганди. Эгасига етиб бормаган пулнинг ҳақига қолган эдим.

Ўт ўчирувчи йигитнинг нима учун топган пулини дарҳол менга бериб, ўзини инсофли кўрсатганлигини ҳам энди тушуниб етгандим. Аллоҳ менга кўрсатиб қўйди, закотини бермаган одамларнинг моли нима бўлишини, Аллоҳ менга яна бир буюк дарсини ўргатдики, хўл-у, қуруқ бир бўлиб ёнган уйнинг ичида бировнинг ҳақи куймай қолар экан. Закот деб ажратиб қўйганим, ўша пайти ҳақиқатан ҳам қалбимда ният қилганим боис, ўша пуллар ёнмай кўзи олдида ҳақни зоҳир қилиб турарди. Субҳаналлоҳ!

Ана шу воқеадан сўнг, закотнинг асл моҳиятини англаб етдим. У нафақат дунёдаги саломатлигимизга сабаб экан, балки охиратимизнинг ҳам куйиб кетмаслигини таъминлайди экан.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарих воқеаларини ўқир эканмиз, баъзи ходисотлардан даҳшатга тушамиз. Лекин диққатроқ назар ташласак, бугунги кунимизда ҳам шунга ўхшаш, ибрат бўладиган воқеалар давоми...

5299 15:39 / 28.04.2017
Азиз биродарлар биз бугунги суҳбатимизда аксар аҳли илмлар унутиб қўйган бир иборат ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бу сўз ҳақида салафларимиз нима деганлар ва салаф давоми...

4106 15:36 / 28.04.2017
quotБугунги кунquot рукни остида яқин кунлар ичида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз. Бу иймон аҳлига ўз йўлида янада собитқадам бўлиш учун етарли турки бўлади. давоми...

4477 15:44 / 28.04.2017
Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир. давоми...

3148 14:54 / 28.04.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021