1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Ғанимат ой

12:25 / 26.05.2017 6155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғанимат ой

Бу – Қуръон ойидир, амал ойидир, ғаниматлар жамлаш ойидир!

 

Охирзамон аломатларидан бири илмнинг кенг тарқалиши, аммо амалларнинг камайишидир.

Ахборот тарқатиш ва алмашиш воситалари ниҳоятда ривожланган замонда яшаяпмиз. Аслида инсон Роббига ибодат қилиш, бандалик қилиш учун яратилган эди. Бироқ, асосий бурчимизни, бандалик вазифамизни унутиб, ҳаққимиз бўлмаса ҳам, интернетда қозилик ёки муаллимлик қиляпмиз. Тўғри, булар энг хайрли амаллардан, аммо бу ишни қилиш учун одамда етарлича илм, ваколат ва ҳуқуқ бўлиши керак. Ҳаққимиз бўлмаган вазифага аралашиб, ўзимизни ҳам, бошқаларни ҳам адаштирмайлик, ўзимизнинг ва бошқаларнинг дини, дунё ва охиратига зарар бериб қўймайлик, Аллоҳ асрасин! 

Ҳар бир инсон ўзи чуқур билган соҳада, чуқур илми, етарлича тажрибаси, кўникмаси бўлган соҳада бирор гап айтса ёки қалам тебратса, мана шу мақсадга мувофиқ, шариатга муносиб, тўғри иш бўлур эди.

Моҳи Рамазон ойи улуғ ибодат ойи, Қуръон ойидир. Бу ойда буюк алломаларимиз, етук уламоларимиз ҳам дарсларни бироз тўхтатиб, бошқа долзарб амалларини ҳам камайтириб, ибодатга бел боғлаганлар, Қуръон тиловатига, зикру истиғфорга, ҳар банда учун зийнат бўлмиш салавот айтишга киришганлар. Зеро, бу амалда у зотларга улуғларнинг улуғи, сарвари коинот, ҳабибимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнак бўлганлар. Шундай экан, сизу биз ҳам ибодатдан чалғитувчи барча алоқаларни, муносабатларни, воситаларни узиб, ибодатни кўпайтирайлик, солиҳ амалларга киришиб, еру осмонларнинг Роббига уланиб, У Зотга боғланайлик.

Умр қисқа, вақт эса жуда тез ўтаяпти, Аллоҳнинг ҳузуридаги ҳисоб-китобимизда эса заррача амал ҳам эътиборга олинади. 

Интернет тармоғида ёзаётган маълумотларимиз, тарқатаётган хабарларимиз илмий жиҳатдан асоссиз бўлса, бунга охиратда жавобгармиз. Аммо илмий асосга эга бўлса ҳам, Рамазон ойидаги ибодатлар учун зарур бўлмаган маълумот бўлса, уни ёзиш, тайёрлаш ва тарқатишга кетган вақтимизни, бошқаларнинг уни ўқишга кетадиган вақтини зое қилганимиз учун айбдор бўлиб қолишдан қўрқайлик.

Аллоҳ таолодан Рамазони шарифнинг барча фазилатларидан баҳраманд бўлишни, тақвомизни кучайтириб, гуноҳларимизни мағфират қилишини сўраймиз!

 

Фозилжон Абдулқайюм

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сифатли турини юклаш

5140 10:42 / 31.05.2017
Рўзанинг турлари тўрттадирЛозим рўза.Лозим рўза иккига фарз ва вожибга бўлинади.Фарз рўза. У ҳам иккига тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага давоми...

13894 17:30 / 23.05.2017
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

6399 12:40 / 18.06.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБиринчи бағишловРамазон Исми шарифингга жонлар нисор бўлсин сенинг. Хуш келдинг, қутлуғ ва ўтлиғ ойим Номингни қўрқмасдан, оғзимизни давоми...

4203 14:16 / 10.06.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021