1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди

15:34 / 29.05.2017 4394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:

Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.

Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.

Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.

Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.

Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): "Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтил. Шунда у зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.

(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар).

(Насаий, Байҳақийлар ривояти).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қаноат билан таъмагирлик бойлик билан камбағалликка ўхшайди кўпинча камбағал қаноати сабабли сендан бойроқ бўлади. Кўпинча бой таъмагирлиги сабабли сендан камбағалроқ бўлади. Қаноатли бўл, бой бўласан

2118 07:19 / 02.06.2020
Рамазон ndash ҳаётингни буткул ўзгартиришга қодир эканингни исботидир. Ахир бир кеча ва кундузда ҳаётингдаги кўплаб одатлардан халос бўлганингни кўрмаяпсанмиСен ўзгариш қийин деб узр айтаверма

3297 15:43 / 15.06.2017
Орзуларингни амалга оширишда муваффақиятсизликка учрасанг, тамойилларингни эмас, услубингни ўзгартир. Дарахт илдизини эмас, баргларини ўзгартиради

4039 06:30 / 15.08.2018
Юрагинг сиқилса, ҳеч бир инсонга шикоят қилма Балки .Роббим Мени зарар тутди. Сен Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан, дея такрорлайвер.

4990 15:36 / 25.07.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021