1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Болаларни Рамазонга ўргатиш учун 15 тавсия

17:20 / 01.06.2017 5106 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1) Рамазон ойи фарзандларимизга рўза, намоз ва Қуръон тиловати каби ибодатларни ўргатиш учун жуда қулай фурсатдир.

2) Болалар билан кўпроқ муомала қилайлик, чунки улар кўрганларини қилишга ошиқадилар.

3) Ҳар бир нарсани босқичма-босқич ўргатиб бориш керак. Ислом таълимоти ҳам шудир.

4) Боланинг фаҳми, зеҳни ўсишда, шунинг учун у сизнинг кўрсатмаларингизга амал қилади, сиз билан бирга рўза тутади.

5) Рамазонда хонадондаги ҳаёт тарзи, овқатланиш ва ухлаш вақтлари ўзгаради. Шунинг учун фарзандингиз ҳам шу тартибга мослашсин. Уларга тегишли вазифаларни белгилаб беринг.

6) Бола катталар айтган ишни бажаргани билан фахрланади.

7) 6-12 ёшгача бўлган болаларнинг Рамазондаги ҳолатлари:

·         Рўза тутишга жисмоний тайёр.

·         Талабни босқичма-босқич кўтариб борган афзал.

·         Бола отасига қаттиқ тақлид қилади.

·         Оиласининг муҳаббатига сазовор бўлиш учун ҳам рўза тутади.

·         Катталар мени рўза тутганим учун мақтасин деб ҳам рўза тутади.

8) Рўзада болалар билан муносабатда тавсия қилинмаган ишлар:

·         Мажбурлаб рўза туттириш.

·         Рўзадорлигига бепарво бўлиш.

·         Бошқалар рўзани сендан яхшироқ тутяпти деб танбеҳ бериш.

·         Рўза тутмагани учун жазолаш.

·         Рўза ҳақида маълумотсиз қолдириш.

9) Рамазонда болаларга ўргатиш лозим бўлган ишлар:

·         Сура, дуо ва зикрларни ёдлаш.

·         Болага у тушунадиган тилда маълумот беринг, қанча савол берса ҳам малолланманг.

·         Бола билан доимо хушчақчақ бўлинг. Вазифаларини бажарганида мукофотлаш ёдингиздан чиқмасин.

·         Доимо ҳолидан хабардор бўлиб туринг.

·         Ўзингиз унга яхши ўрнак бўлинг.

10) Рамазонда болаларга айтиш тавсия қилинган сўзлар:

·         «Мен сен билан фахрланаман!» дейишдан чарчаманг.

·         «Машааллоҳ, катталардек рўза тутяпти! Менинг полвоним!»

·         «Намозларини ҳам қолдирмай ўқиётган арслонимдан ўргилай».

·         «Бу ўғлимни ҳамма мақтаяпти, ҳаммага ўрнак бўляпти».

·         «Рўза тутганингда яна ҳам ширин бўлиб кетасан-да, болажоним».

11) Фарзандларингиз билан Рамазонда қиладиган ишларнинг рўйхатини тузинг:

·         Қариндошларни зиёрат қилиш.

·         Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

·         Қуръон тиловат қилиш.

·         Хайр-эҳсон қилиш.

·         Беморларни зиёрат қилиш ва ҳоказо

12) Болалар бировга ёрдами тегишини жуда яхши кўради. Шунинг учун уларга баъзи бир енгил ишларни юклаб туринг.

13) Болаларни бездирадиган амаллар:

·         Рўза тутмагани учун жазоламанг.

·         Тутган рўзасини бошқаларники билан солиштириб, кўнглини ранжитманг.

·         «Сен энди катта бўлиб қолдинг, рўза тутишинг керак», деб мажбурламанг.

·         Рўза ҳақидаги саволларини жавобсиз қодирманг.

14) Шуни яхши билингки, болалар рўза тутишга мукаллаф эмас.

15) Қизиқтириб, мақтаб, боланинг руҳини кўтариб туринг.

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ тайёрлади.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Моҳи Рамазоним, сен нафақат бошимизга соябонсан, балки Аллоҳ берган ҳозиқ табибимиз ҳамсан. Сен нафақат руҳимизни, балки жисмимизни ҳам даволайсан. Руҳимиз давоми...

3924 11:41 / 13.06.2017
Буюк Аллоҳ рўзани ҳар бир мусулмонга фарз қилиб берди ва рўза Ўзи учун эканлигини айтди. Мусулмонлар Аллоҳнинг розилигига эришишнинг ушбу имкониятини ҳеч қачон давоми...

8390 17:43 / 24.05.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор давоми...

4984 15:56 / 27.05.2017
Жуда кекса ёшдаги, мункиллаб қолган чолкампирлар рўза тутишдан ожиз бўлса, рўза тутмайдилар. Агар ўзига тўқ бўлса, фидя беради, бўлмаса Аллоҳга истиғфор айтади. Бу давоми...

5297 18:56 / 21.06.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021