1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ҳикматлари 15-қисм

19:13 / 01.06.2017 4023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:

"Кўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши лозим. Сабаби, сиз умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сиз учун бир маротаба салавот айтганини тенглаштирилса, сиз умр бўйи қилган ибодатингиздан Аллоҳ таоло сизни ҳаққингизга бир бор айтган салавоти оғир келади. Чунки, сиз ўз даражангизда намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса ўз буюклигига лойиқ салавот айтади.

Аллоҳ таолонинг биргина салавоти, сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтса қандай бўлади-а!!!

Чунки Пайғамбаримиз: "Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар.

(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти-раҳматидир.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роббим Гуноҳларим қалбимни эзса, унинг кечирилишини мен учун осон қилиб, қалбимни шод айла

3813 08:00 / 06.02.2018
Маъсиятларни тарк эта олмасанг, уларни тоатибодатлар билан сиқиб чиқар..Яхшиликлар ёмонликларни кетказади, Ҳуд сураси,114оят.

3505 09:20 / 09.10.2017
Инсон кечасими, кундузими ndash ухлаганда юзтубан ётмасинНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Юзтубан ётиб ухлаш дўзах аҳлининг ётишидир. Бундай ётганларга Аллоҳ азза давоми...

2974 11:54 / 11.11.2018
Феълинг ва ахлоқинг билан ҳурматэътибор қозонасан.

3075 10:10 / 15.03.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021