1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ғусл ҳақида айрим саволлар

17:15 / 03.07.2017 16417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассаламу алайкум! Ҳурматли зикр аҳли. Сизларнинг вақтингизни кўп олмаслик учун 3 та саволни бир қилиб йўлламоқдаман. Сайтдан қидирдим, лекин тўлиқ жавоб топмадим. Савол.
1.Ғусл қилаётганда таҳорат қилиб, сўнг ювиниладими ёки қўлни ювиб, оғизни чайқаб, бурунни қоқиб ювиниладими?
2. Ғусл пайтида бирон бир калима ёки зикр айтиладими? Агар бўлса қайси зикрлар?
3. Таҳорат килганда ва ҳар бир аъзони ювганда “бисмиллаҳ” айтиладими ёки бошидан бир бор айтган дурустми? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажр савобини ошириб берсин!


Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати  Маъмурият жавоб берди

Ва алайкум ассалом! 1-ғусл қилишдан аввал намозга таҳорат олгани каби тўлиқ таҳорат қилиш суннатдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, бармоқларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган баданларига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар». “Кифоя”
2-кийимсиз ҳолатда зикр қилиш, гапириш жоиз эмас. Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда: Фаришталар уч ўринда инсондан ажраб туришлари зикр қилинган. Улар ҳожатхонага кирганда, аёлига яқинлик қилаётганда ва ғусл қилаётганида. Бирор бир гап гапириладиган бўлса, ёзиш учун у ерга киришга мажбур бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳожатга киришдан, яқинлик ва ғусл учун кйимни ечишдан аввал тасмия айтилади ва зикр қилинади.
3-бошида бир марта айтиши суннатда келган. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/38155

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ислом динида аёлларнинг масжидларга чиқиб, жамоат намозларида қатнашишлари маъқулланмаслигидан хабарим бор. Аммо эркак ва аёллар намоз ўқишида ҳам бир давоми...

5941 21:30 / 25.04.2016
Исломда аёлларнинг улов, бугунги кунда эса ndash машина, минишлари ҳақида қандай кўрсатмалар борАёлларнинг улов минишлари тўғрисида демак аёллик латофатига хос, давоми...

9915 14:59 / 26.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

7250 21:14 / 22.04.2016
САВОЛ Сийдикдан дори сифатида фойдаланиш мумкинми Сўнгги чора сифатидачиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Одамнинг сийдигидан дори сифатида фойдаланиш мутлақо давоми...

4160 19:55 / 26.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021