1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Иброҳим сураси, 22-оят

07:44 / 10.08.2017 10155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», – деди. (Иброҳим сураси, 22-оят)

Бу дунёда ҳар бир гуноҳ ишнинг бошида турган, ҳар ёмон қилмишга бош-қош бўлган лаънати шайтон у дунёда ҳамма иш битиб, ҳукм чиққандан сўнг пайдо бўлади. Бир-бирини маломат қилиб турган, ўзларига эргашган кучлию заиф издошларига қараб, сўз бошлайди:

«Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим».

Шайтон шайтонлигига боради. Иш тугаб бўлганидан кейин, очиғини айтади. У дунёда кишиларнинг қалбига васваса солган эди. «Ҳеч нарса бўлмайди, ҳар кимнинг айтганига юриб, ўзингни қийнама, бу беш кунлик дунёда ўйнаб қолмасанг, шуям ҳаётми» каби аврашлар билан уларни адаштирган эди. Уларга турли ваъдаларни берган эди. Энди бўлса «Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ, меники ноҳақ эди», деб турибди. Бунинг устига, ҳамма ишни қилиб қўйиб, яна бутун айбни ўзига эргашган, гапига кирганларга ағдаряпти:

«Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз».

Ўйлаб кўрмайсизми? Чақирса, кетаверасизми? Мен мутлақо сизларнинг устингизда ҳоким эмас эдим. Сизни куфрга, исёнга чақирган вақтимда менинг гапимга кирмасангиз, сизга қарши ҳеч нарса қила олмас эдим. Илло, ўзингиз хоҳлаб, менинг гапимга кирдингиз, айтганимни қилдингиз. Шунинг учун

«Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг».

Айб ўзингизда. Бу ноқулай ҳолга тушиб қолганингиз учун фақат ўзингизни айбланг. Менга осилиб юрманг.

«Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар».

Ҳар ким қилганига яраша тортаверади. Аммо

«Энди мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан».

Сизларга «Мени Аллоҳга шерик қилиб олинглар, унинг айтганини эмас, менинг айтганимни қилинглар», деганим йўқ. Бу гапни айтсангиз, мен инкор этаман. Сизлар мени Аллоҳга шерик қилиб олиб, катта зулм қилгансизлар.

«Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», – деди».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фақат унгагина илтижо қилурсиз.

6539 08:06 / 08.07.2017
Аҳзоб сураси, 36оят

8825 17:10 / 24.01.2018
Уламоларимиз бу оятларнинг нузулига бевосита сабаб бўлган ҳодиса ҳақида ҳам ривоят қилганлар. Имом ибн Жарир Тобарий Абу Амома Боҳилийдан қилган ривоятда давоми...

11539 11:23 / 27.07.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедиларquotАллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун ва давоми...

4087 09:52 / 23.08.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021