1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Қўшнига яхшилик қилиш (36-тавсия)

18:21 / 14.08.2017 9009 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Зарр, шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ қилиб, қўшниларингдан ҳабар ол», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Муслимнинг бошқа бир ривоятида Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай тавсия қилдилар: «Шўрва пиширсанг, сувини кўпроқ қилгин, кейин қўшниларингга қарагин, ундан уларга очиқ чеҳра билан бергин».

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!»

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 

 Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмон одам қўшниларининг ҳолидан хабар олиб туриши яхши ишдир.

2. Бир-икки коса шўрвани арзимас санамай, қўшниларга беравериш керак.

3. Қўшнига берилаётган нарсани кўнгилдан чиқариб, очиқ юз билан бериш керак.

4. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган одам қўшнисига озор бермайди. 

5. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган одам меҳмонини икром қилади.

6. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган одам яхши гап айтади ёки жим туради.

 

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, мени ўз қавмимга имом қилиб қўйинг,, деди. У зот .Сен уларга давоми...

2345 19:00 / 23.10.2024
. . Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хумранинг устида намоз ўқир эдилар,. Тўртовлари ривоят қилганлар. Шарҳ давоми...

2805 19:00 / 12.09.2024
Мазий ndash жинсий аъзодан чиқадиган оқ рангдаги ўта майин суюқлик бўлиб, у одатда жинсий яқинлик ёки шунга яқин ҳаракат бўлганда чиқади. . Асмо давоми...

4080 00:00 / 17.11.2022
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам .Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган давоми...

5255 17:04 / 29.09.2021