1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

«Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар

10:05 / 23.08.2017 3514 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳйи қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор «Буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг Китобида нима келса, шунга эргашамиз», деганини топмайин», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръонга амал қилсак бўлди, Суннатнинг кераги йўқ», дейдиганлар чиқмаслиги зарурлигини баён қилмоқдалар. Бу ҳам келажакда бўладиган нарсалардан ўзига хос огоҳлантиришдир. Дарҳақиқат, кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқ ва қайтариқлари ўзига етган пайтда «Бизга бу нарсанинг кераги йўқ, Қуръонда нима келса, шуни қиламиз, бошқаси билан ишимиз йўқ», дейдиганлар чиқди. 

Аввал хаворижлар ва рофизалар томонидан бошланган Суннатни инкор қилиш кейин турли фирқа ва тоифалар томонидан давом эттирилди. Бу нобакорлик асосан роҳат жойига ёнбошлаб олиб, айшу ишратга берилганлар томонидан содир бўлди. Ҳукмга, айшу ишратга берилганлар ана шундай ҳолга ўтиб қолдилар. Аслида эса бундай одамлардан ақл ҳам, мантиқ ҳам қочади. Агар уларда ақл ва мантиқ бўлса, Қуръонга амал қиламизу, Суннатга амал қилмаймиз, дермидилар?! Қуръон қайта-қайта таъкидлаган нарсалардан бири Суннатга амал қилиш-ку! Бу масала аввал баён қилингани учун уларни бу ерда такрорлаб ўтирмаймиз.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қуръон билан Суннатга баробар амал қилиш кераклиги.

2. Пайғаммбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келажакда Суннатни инкор қилувчилар чиқиши ҳақида хабар берганлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Шаххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот намоз ўқиётган эканлар. Шу даражада давоми...

4055 08:05 / 30.06.2018
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, икки вожиб қилувчи нима, деди. .Ким давоми...

4869 19:39 / 24.05.2017
Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги айтган нарсаларини ёдлаб давоми...

3218 09:10 / 15.12.2017
. ,. . . ,.5811. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мен сизларни қабрларни зиёрат этишдан қайтарган эдим. давоми...

2457 06:53 / 23.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021