1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 40-оят

17:53 / 21.08.2017 4903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни эсланг ва Менинг аҳдимга вафо қилинг, Мен ҳам сизнинг аҳдингизга вафо қилурман. Ва Мендангина қўрқинг. Бақара 40.

«Бану Исроил» дегани «Исроил фарзандлари» демакдир. Яъқуб алайҳиссаломнинг лақаблари Исроил бўлган. Аллоҳ таолонинг

«…сизга инъом этган неъматларимни эсланг…» дейишидан ҳаммага берган неъматларидан Бану Исроилга ҳам бергани, аммо буларга бошқалардан устун неъматларни ҳам берганини тушуниш керак. Бу неъматлар келажак оятларда зикр қилинади. Бошқалардан ортиқ неъматларга сазовор бўлганлар кўпроқ шукр қилишлари лозим эди.

«…Менинг аҳдимга вафо қилинг…»

Бану Исроилнинг Аллоҳга берган аҳдлари кўп, улар келажак оят ва сураларда зикр қилинади. Ўша аҳдлардан бири – улар Аллоҳ таолодан келадиган ҳидоятга эргашишлари керак эди. Ушбу оятлар нозил бўлаётган пайтдаги Аллоҳ таолодан келган ҳидоят эса Муҳаммад алайҳиссалом ва Қуръони Каримдир. Демак, Бану Исроил аҳдига вафо қилганида, уларга эргашмоғи лозим эди.

«…Мен ҳам сизнинг аҳдингизга вафо қилурман», дегани – «Гуноҳларингизни мағфират қилиб, жаннатга киритаман», деганидир.

«Ва Мендангина қўрқинг».

  «Мендан бошқадан қўрқманг».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куфр келтирганлар худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётган кишига ўхшайди. Кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл юритмаслар. Бақара давоми...

4578 08:25 / 09.01.2018
Албатта, Биз нозил қилган равшаноятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни ndash ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва давоми...

4906 20:05 / 26.12.2017
Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни хароб қилишга саъйshyҳаракат қилган кимсадан кўра золимроқ ким бор Ана ўшалар уларга фақат давоми...

6138 08:40 / 11.11.2017
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли давоми...

82373 12:01 / 27.06.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021