1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?

09:05 / 03.09.2017 4825 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» деб сўралди. 

«Оз бўлса ҳам, давомлиси», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Саҳобаи киромларда Аллоҳга маҳбуб бўлган амални қилишга иштиёқ зўр эди. Улар Аллоҳга маҳбуб амалларнинг ичидан ҳам энг маҳбубини қилишга ҳаракат қилар эдилар. 

Буни билиб олиш учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга савол бердилар: 

«Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?» 

Расулуллоҳ бу саволга:

«Оз бўлса ҳам, давомлиси», деб жавоб бердилар. 

Ҳа, Исломда давомсиз кўп амалдан кўра, давомли оз амал яхшидир. Чунки Ислом яхшиликнинг доимий бўлишини хоҳлайди.

Мусулмон одам ҳафтанинг маълум кунида яхши амал қилиб, мусулмонлик тақозоси билан иш кўриб, қолган кунларида ҳар хил ёмонликларни қилавермайди. Мусулмон одамнинг ҳар бир куни яхши бўлади. Оз бўлса ҳам, ҳар доим яхши амал қилади. Ҳамма яхшилик ана ўшанда. 

Биз мусулмонлар худди шу ишни ҳаммамиз амалга оширишимиз керак. Афсуски, кўпчилик биродарлар жумъа кунида, ҳайит кунларида, Рамазон ойида ўзларини жуда яхши тутадилар-да, қолган вақтларда турли ҳолатларда бўлишни ўзларига раво кўрадилар. Албатта, мазкур кун ва ойларда кўп яхши бўлиш мақбул ва савобли иш. Аммо бошқа вақтларда ҳам ўша ҳолатда бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

Бу бобга хулоса ясар эканмиз, Ислом осонлик динидир, ундан бошқа ҳамма нарса қийинлик, машаққатдир, деймиз. Банда Ислом шариатида кўрсатилган амалларни қилиш билан икки дунё саодатига эришади, деймиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида акаука бор эди. Бири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларига келиб давоми...

3523 18:26 / 15.01.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Ансорлардан бир киши келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3698 10:31 / 04.07.2023
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келди. У менга.Умматингдан ким Аллоҳга ҳеч давоми...

8508 17:19 / 12.05.2017
. . , .,. .., . ., ., . . .63111. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менга давоми...

2771 10:13 / 13.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021