1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кўп ўқиган 2 дуо

18:07 / 19.09.2017 8032 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил!»

Шаҳр ибн Хавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога: «Эй, мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» – деди. Умму Салама розияллоҳу анҳо: «У зотнинг дуолари «Эй қалбларни айлантирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» – дедим. «Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», – дедилар» (Термизий).

Бошқа бир ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кўп қиладиган дуолари: «Эй қалбларни ўзгартирувчи, қалбимни динингда собит қил» эди. Буни эшитган саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз ҳам диндан қайтишдан қўрқасизми?» – дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ер юзида мени Аллоҳнинг макридан ҳимоя қила олади?», – деб жавоб бердилар.

Инсон учун энг катта қадр-қийматга эга бўлган нарса бу унинг иймонидир. УАллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларига бўлган марҳамати ва раҳматидир. Иймон фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан бериладиган неъмат бўлгани учун Аллоҳдан инсон доим иймонининг мустаҳкам бўлишини ва ҳидоятда собитқадам бўлишини дуо қилиб сўраши лозимдир.

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Инсоннинг қалби Аллоҳнинг ҳукмидадир. Қандай хоҳласа, шундай ўзгартиради», – деб марҳамат қилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
482. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Мадинанинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдим. Унинг давоми...

2482 19:00 / 30.08.2024
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хитоб қилиб Икки буюк нарсани унутманглар ndash жаннат ва жаҳаннамниrdquo давоми...

6280 15:02 / 29.11.2018
550. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини уйланган пайтида табрикласалар .Аллоҳ сенга муборак қилсин, давоми...

2450 19:00 / 19.12.2024
677. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Қуръонни қироат қилинг. У давоми...

1592 19:00 / 16.05.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар