1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қийинчиликда ўқиладиган дуо

20:03 / 22.09.2017 10686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда одамлар муаммоларга дуч келганида, у-бу нарсага эҳтиёж сезиб ҳожатманд бўлиб қолганларида биринчи ўринда бошқаларга мурожаат қилишади. Гўёки, ўша бошқалар албатта муаммоларнинг ечимини топиб берадилар. Вазият оғирлашганда эса, Аллоҳ таолога юзланишади. Тақводор инсоннинг сифатларидан бири шуки, унинг ҳожатлари қандай бўлишидан қатъи назар, ёлғиз Аллоҳга таваккул қилиб охирги чора сифатида Роббисидан ёрдам ва ҳидоят сўрайди. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Қайси бир одам бошқаларга иши тушмаслигига кафил бўлса, мен унга Жаннат дохил бўлиши кафолатини бераман», – дедилар (Абу Довуд). 

Бошқа бир ҳадиси муборакда эса: «Мўминнинг фазли таҳажуддадир, улуғлиги эса бошқалардан беҳожатлигидадир» (Дарроб).

Ким Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг фазлу карами ва раҳматини умид қилиб иймон, ишонч ва ихлос билан Аллоҳга таваккул қилса, Роббиси унга кутилмаган жойлардан баракот ато этади, хоҳ у одамлардан бўлсин, хоҳ тақозо этилган шароитлардан. Бундай ҳолатларда Аллоҳни зикр қилмоқнинг энг яхшиси: «Менга Аллоҳнинг ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир» («Тавба» сураси, 129-оят). Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳар тонг ва кечада етти марта ўқиганлар. Аллоҳ таолога таваккал қилинглар, Ундан умид қилинглар ва фақат Ундангина ёрдам сўранглар. Бунинг мукофоти эса Жаннатдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайтон алайҳи лаъна инсоннинг энг катта душманидир. Унга қулоқ солган одам икки дунё бахтсаодатидан маҳрум бўлади. Шайтоннинг энг кучли қуроли бу васвасадир. давоми...

20611 18:54 / 23.09.2017
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг аббосийлар даврида яшаганлар. Аббосийлар давридаги умумий ҳолат қуйидагилардан иборат Аббосийлар ҳижрий 132656, давоми...

1089 11:45 / 18.06.2025
Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз Йигирма кунлик асаларини гулдан гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўргандирсиз. Инсон давоми...

3055 10:10 / 30.12.2021
Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар..Ким учун, дедик..Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У давоми...

6651 20:12 / 09.11.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021