1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кишининг жамоат билан ўқиган намози...

08:50 / 08.10.2017 3797 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан йигирма неча баробар зиёдадир. У шундай бўладики, бирор киши таҳорат қилса ва уни чиройли адо этса, сўнг масжидга келса, ана шу келиши фақат намоз учунгина бўлса ҳамда намозгина уни жойидан турғизса, то масжидга боргунича ҳар бир қадами учун бир даража берилиб, бир хатоси ўчирилади. Қачон масжидга кирса, уни намоз ушлаб турар экан, у намоздадир. Сизлардан бирингиз намоз ўқиган ерида ўтириб қолса, фаришталар унинг ҳаққига: “Аллоҳим, унга раҳм қил. Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир. Аллоҳим, бу банданинг тавбасини қабул эт, деб дуода бўлишади модомики, (бу киши) у ерда бирортага озор бермаса ва таҳорати кетмаса”, дедилар.

Муттафақун алайҳ. Бу лафз Муслимники.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6032. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Садақа бериш билан молдунё камайиб қолмайди. Аллоҳ давоми...

2463 11:41 / 15.11.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда баъзи кишиларни ортиқ кўрдилар. Ақраъ ибн Ҳобисга юзта давоми...

3355 20:00 / 28.11.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул этадиrdquo, дедилар.Имом Муслим ривоятлари.

3753 17:30 / 18.10.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кофир кимса қачон бирор яхшилик қилса, шу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо давоми...

3977 09:25 / 02.06.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021