1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 98-оят

21:45 / 24.10.2017 3979 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, расулларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир. Бақара 98. 

Ҳақиқий мўмин барча фаришталарга бирдек иймон келтиради. Биттасига куфр келтирса, ҳаммасига куфр келтирган бўлади. Шунингдек, ҳақиқий мўмин пайғамбарларнинг ҳаммаларига ҳам бирдек иймон келтиради. Улардан бирорталарини инкор этган одам кофир бўлади.

Ушбу оятда яҳудийларнинг кофирликлари ва уларнинг Аллоҳнинг душмани бўлганликлари айтиляпти. Шу кофирликлари ва Аллоҳга душманликлари боис, улар динлар ўртасида тафриқа солишади. Ҳатто фаришталарни, пайғамбарларни фирқа-фирқага бўлишади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotРамазон ойики, унда одамларга ҳидоят бўлиши учун Қуръон туширилгандирquot Бақара сураси, 185оят.Рамазон ойи ва Қуръон нозил бўлиши ортидаги мақсад сени Аллоҳ томон ҳидоят топишингдир.

7723 03:15 / 14.06.2017
Аллоҳ сизларга Ўз оятларини ана шундай баён этадир. Шоядки, ақл юритсангиз. Бақара 242. Мазкур оятлардан кўринадики, Аллоҳ Ўзининг ҳукмларини дақиқ ва пишиқ баён давоми...

3998 09:05 / 23.03.2018
Уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларидаги нарсани тасдиқловчи китоб келганда ndash ҳолбуки, илгари кофирларга қарши фатҳу нусрат кутар эдилар ndash бас, уларга ўзлари давоми...

3799 08:05 / 15.10.2017
Ва эргашганлар .Қани энди бизга бир ортга қайтиш бўлса эди, биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонар эдик,, ndash дерлар. Аллоҳ уларга амалларининг ўзларига ҳасрат давоми...

3869 08:00 / 03.01.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021