1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Тўқсон тўққиз кишини ўлдирган одам

18:06 / 06.11.2017 4701 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Аллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлардан аввал ўтган умматлардан бир одам тўқсон тўққиз кишини ўлдирган эди. Бас, у ер юзидаги энг олим кишини сўради. Улар бир роҳибни кўрсатишди. У роҳиб ҳузурига бориб, тўқсон тўққизта одам ўлдирганини айтиб, тавба қилса, тавбаси қабул бўладими? Шу ҳақда сўраганида, роҳиб: “Йўқ”, деди. У роҳибни ҳам ўлдириб, (ўлдирган одамлар сонини) юзтага етказди. Сўнгра яна: “Ер юзида барчадан олимроқ киши ким?” деб сўради. Унга яна бир олим киши кўрсатилди. У (олимдан): “Юз кишини ўлдиргани ва унинг тавбаси қабул бўладими?” деб сўраганида, олим: “Ҳа, ким У билан тавба орасини тўса олар эди? Сен фалон-фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қиладиган кимсалар бор. Сен ҳам улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил. Ўз ерингга ҳаргиз қайтмагин, чунки у ёмон жойдир”, деди. Бу сўзларни эшитгач йўлга тушди. Ярим йўлга етганида, унга ўлим етди, раҳмат ва азоб фаришталари у хусусида жанжаллаша бошлашди. Раҳмат фаришталари: “У қалби билан Аллоҳга юзланиб, тавба қилган ҳолда келайтган эди”, дейишди. Азоб фаришталари эса: “У ҳеч ҳам яхши амал қилмаган”, дейишди. Шунда улар ҳузурига одам суратидаги фаришта келди, улар, уни ўзларига ҳакам қилиб, таъйин этишди. У: “Икки ер орасидаги масофани ўлчанглар. Қайси бирига яқин бўлса, у ҳам ўшалардандир”, деди. Икки ер оралиғи ўлчашганида, хоҳлаб (кетиб) турган тарафи яқин эди. Шундай қилиб, унинг жонини раҳмат фаришталари кўтариб кетишди”, дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа бир саҳиҳ ривоятда: “Яхши юртга бир қарич яқин экан. У ўша шаҳар аҳлидан саналибди”, дейилади.

Яна бир бошқа саҳиҳ ривоятда эса қуйидагича айтилади: “ Аллоҳ таоло келган тарафдаги ерга узоқ бўл, бораётган тарафдаги ерга яқин бўл, деб ваҳий қилди. Ва: “Икковининг орасини ўлчанглар”, деди. Натижада бораётган томонига бир қарич яқин экан. Бас, у мағфират қилинди”.

Бошқа ривоятда: “Кўкси билан ўзини ўша томонга ташлади”, дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми, дедилар. Мен .Ҳа,, дедим. Ибн Аббос давоми...

3969 12:25 / 20.11.2017
. ,. .6752. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга.Эй Абу Зарр, мен сени заиф, бечораҳол киши, деб давоми...

2274 09:21 / 19.02.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки неъмат борки, у ҳақда кишиларнинг кўпчилиги бебаҳра қолишади. Сиҳҳатсаломатлик ва бўш вақт,, дедилар.Имом Бухорий ривоятлари.

4492 09:15 / 28.01.2018
Абу Яҳё Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳудан анҳу ривоят қилинадиАнсорийлардан бўлган бир киши .Эй Аллоҳнинг расули, фалон кишини бошлиқ қилганингиз каби мени ҳам давоми...

3573 12:30 / 11.12.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021