1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир

08:00 / 14.11.2017 3671 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли Абу Зайд Усама ибн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У севимли кишилари ҳамда севимли кишиларининг ўғли эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари оталари ҳузурларига (бир одамни) юбориб: «Ўғлим ўлим тўшагида ётибди. Бизнинг олдимизга келинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига салом йўллаб, “Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Ҳар бир нарсанинг Унинг ҳузурида белгиланган вақти бордир. Қизим сабр қилсин ва савобини умид қилиб турсин”, дедилар. Қизлари яна одам жўнатиб, у зот келишларини онт ичиб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охири ўринларидан турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва яна бир қанча кишилар бор эди. Ҳалиги гўдак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатилди. У зот гўдакни қучоқларига олдилар. Гўдак эса ўлим талвасасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: “Эй Аллоҳнинг расули, бу нима? (Яъни, йиғлашдан қайтарар эдингиз-ку)” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу, Аллоҳ бандалари қалбларида пайдо қилган раҳматидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: “Бандаларидан хоҳлаган кишисининг қалбида буни пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм қилади”, деб айтилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқни яратганда бир китобни битди. У китоб Ўз ҳузурида, яъни давоми...

3705 09:05 / 25.05.2018
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ақлли киши нафсини ҳисобкитоб қилиб ўлганидан кейин фойда берадиган давоми...

3340 09:20 / 27.12.2017
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ давоми...

4351 06:05 / 13.09.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Аллоҳ таоло .Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса давоми...

4893 10:54 / 21.06.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021