1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Буюк мўъжизадан кейин ҳам, инсофга келмаган қавм

12:10 / 23.11.2017 4929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

068

Тангримсуйган заминидан, эл қутилди ғанимидан,

Макка аҳли халос бўлди, душманни ноҳақ зулмидан,

Лекин улар ғофил эди, Роббимни ғайб илмидан,

Каъба аҳли мушрик аммо, ноҳақ зулм қилмас АЛЛОҲ.

069

Фил соҳиби ҳалок бўлди, олам узра достон бўлди,

Макка аҳли ғолиб бўлди, лекин тезда ғофил бўлди,

Бизлар шундай улуғмиз деб, хожиларга жохил бўлди,

Жохилларни йўлга сол деб, хос мураббий берар АЛЛОҲ.

070

Кўзкўрмаган жахолатни, тинмай қилар разолатни,

Каъба ичра жиноятни,қўрқмай қилар хиёнатни,

Кўпга манзур сиёсатни, ўргатсин деб адолатни,

Зулматга Нур бўлган Зотни, аломатин берди АЛЛОҲ.

071

ХолиқЭгам раво кўрмас, ҳеч бандага жазосини,

Жаҳаннамда куймасин дер, битта майда азосини,

Азобидан огоҳ қил деб, барча қулу казосини,

Даъват учун энг сабрли, Зотни берар бўлди АЛЛОҲ.

072

Адашганбу қавмучун, адолатли рахбаркерак,

Иймони покбўлмоқучун, икки дунё Сарвар керак,

Қуръон аҳли бўлмоқ учун, бизга ундан хабар керак,

Ваҳийсигаамонотдор, Зотни берар бўлди АЛЛОҲ.

073

Меҳрибон Зот меҳрин туйдим, иймон томон борган сари,

Бандалари шошиб кетар, сўқир мисол дўзах сари,

“Қайтинглар”!  - деб жарчи йўллар, хос Элчини олам сари,

Мушрик  бўлган  осийларга,  раҳим қилар  Роҳим  АЛЛОҲ.

074

Огоҳқилмай офат бермас, иймонийўқ золим элга,

Ҳаддан ошиб кибр қилган, Ҳақни билмас жохил элга,

Мазлумларниҳаққин еган,қизин кўмган қотил элга,

Қаҳр қилмас сабри чексиз, имкон берар Собур АЛЛОҲ.

075

Ҳадис қудсий ила келур, Роббисидан инсон нолиб,

Ожизбандамсўкди, Мени, гўёўзин буюк солиб,

Энгмукарраминсон қилди, асли нажосатдан олиб,

Хожасини сўккан элни, жазо бермай кутар АЛЛОҲ.

076

Ҳақ неъматин санар бўлсанг, саноқ сони етмас зкан,

Миннат қилмай неъмат берар, гумроҳ банда билмас экан,

Шукур қисанг ҳам қилмасанг, тинмай ризқинг берар экан,

Субҳон Эгам сифати бор, Ёлғиз Роззоқ Ўзи АЛЛОҲ.

077

Авжга чиққан жахолатни, неистаса амр қилар,

Заифларнитинмай эзар, золимлариқахр қилар,

Ҳаёқилмай зино қилар, сўнграундан фахр қилар,

Таърифига ожиз қолдим, бу ишлардан сақла АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, сизлар учун ndash Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.Ҳа, давоми...

4621 17:25 / 22.11.2017
209Шундай қилиб ҳалоскор , бўлдилар жуда безор,Қайга боқса хиёнат, қалблариолди озор,Ўғри, каззоб,золимга, тўлиб тошгандибозор,Вайрон қилмай бу элни, сабр қиларди давоми...

5886 11:08 / 15.12.2017
.Маҳалли қиём, масаласи.Маҳалли қиём, деб мавлид асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари зикр қилинганда ўриндан туриш пайти ва ҳолатига давоми...

4354 09:20 / 01.10.2021
Биз мусулмонлар Робиул аввал ойини ўзгача иштиёқ ва соғинч билан йил бўйи кутамиз. Чунки, бу ойда Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд давоми...

3182 14:08 / 04.11.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021