1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Дунё ҳалоскорининг келишларидан аввал аломат мўъжизалар ва муборак туғилишлари

16:18 / 24.11.2017 5602 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

078

Аломат    кетма – кет бўларди зохир,

Роббим ҳар ишигажуда ҳам моҳир,

Муборакмавлидникўрсатди охир,

Нур келибзулматни, йўқ қилар АЛЛОҲ.

079

Бошланди Тангримнингбуюксинови,

Минг йиллабўчмаган зардўшт алови,

Қулларҳам жам бўлиб қилса қалови,

Бир тунда кул қилиб , ўчирди АЛЛОҲ.

080

Эронни султони,халқни лабзида,

Хусравнинг саройи,келдиларзага,

Ўн тўртта устуни синди лаҳзада,

Давринингўтганин, билдирди АЛЛОҲ.

081

Подшоҳлар кибрдан, мен худоман дер,

Мол дунё бойликда  ,    ягонаман дер,

Роббим айтар:-тавба қил Ғоффарингман дер,

Қаранг дўстлар қанчалар, меҳрибон АЛЛОҲ.

082

Золимлар заифни ҳар куйга солур,

Халоскор борми? -деб, заифлар нолур,

Қулларга озодлик , бўлиб ҳам қолур,

Халоскор келмасдан, файз берди АЛЛОҲ.

083

Эркакларзулмдан асло толмади,

Аёлларбошиганеларсолмади,

Шайтонгаул замон, иш ҳам қолмади,

Шайтонга қарши куч, ташлади АЛЛОҲ.

084

Росулни (С.А.В) қаршилаб, олам хайратда,

Роббимни қўшинибўлди ғайратда,

Мушриклар тушинмай   қолар    хасратда,

Кўкда Нурли юлдузни, порлатди АЛЛОҲ.

085

Мавлидни шарафлаб, кутарди фалак,

Фалакмас    ундаги ,   ҳар битта малак,

Нас босган заминда, юролмай ҳалак,

Пок Зотларни заминга, ёғдирди АЛЛОҲ.

086

Бебош шайтондарни, даври ҳам ўтди,

Шайтонни қуллари, кохинлар ўтди,

Сехргар,фирибгар фолбинлар ўтди,

Огоҳ қилмай уларни , ўлдирмас АЛЛОҲ.

087

Фахшу мункар ғолиб, бўлди замонда,

Иймонданнишон йўқ, яхши ёмонда,

Мард ўғлон туғилди, Макка томонда,

Даъватга бир гўдакни, келтирди АЛЛОҲ.

088

Зохир бўлди фалакда, Росул юлдузи,

Мўъжиза ҳар тамонда,кеча кундузи,

Ёлғон эмасбариси, Росулни сўзи,

Каъбада бор бутларни, йиқитди АЛЛОҲ.

089

Фурсат келди тулғоқни, сезмас волида,

Келди Росул дунёга, сажда холида,

Аҳли китоб олимлар, айтар фолида,

Бизлар буни билардик , билдирган АЛЛОҲ.

090

Жажжи халоскор ҳам, келди оламга,

Муҳаммад (С.А.В) номини , беринг боламга,

Васият бу мендан , тингланг ноламга,

Бу номни билдирган, тушимдаАЛЛОҲ.

091

Асли бу неъматлар кимларга фойда,

Қолманг деб тоабад, тамуғдек жойда,

Ибрат олмас фосиқни, холига войда,

Осийлар ғамини еган, бир АЛЛОҲ.

092

Бандасини Меҳрибон Зот, ғамин ейди,

Зулм қилиш жонларига, жабр дейди,

Огоҳ қилмай озор бериш , зулм дейди,

Огоҳ бўлинг Ўз Нурини, берди АЛЛОҲ.

093

Зикр қилинг, фикр қилинг, шукур қилинг,

Бу неъматни фақат ёлғиз, Ҳақдан билинг,

ЛА  ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲни, айтса тилинг,

Ҳидоятин   берар бизга, Ёлғиз   АЛЛОҲ.

094

Ер юзидан разолатни ювмоқ учун,

Вақти келди шайтонларни,қувмоқ учун,

Мўъминларга хуш хабарни, айтмоқ  учун,

Хос Элчини элдан танлаб, олди АЛЛОҲ.

095

Дўзах эмас ҳидоятга, қайтмоқ учун,

Жаннат сари бизлар йўлни топмоқ учун,

Умматим деб Ўз жонидан кечмоқ учун,

Бунга лойиқ қулни танлаб, олди АЛЛОҲ.

096

Бу дунёда тоат билан, юрмоқ учун,

Охиротда юзлари оқ , бўлмоқ учун,

Ота эмас она эмас,уммат учун,

Хулқи Қуръон, буюк Зотни, берди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                  Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли буюк бўлди, Фурқон сураси, 61оят ушбу оятни тунда Мир Араб мадрсасаси ётоқхонасида давоми...

3419 09:25 / 18.09.2024
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар Унга саловот айтинг ва салом йўлланг.Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад давоми...

24427 17:30 / 22.11.2017
2726. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Сизга ваҳий қандай келади, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ давоми...

5742 21:11 / 15.12.2017
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд давоми...

2977 11:30 / 07.10.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021