1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?

08:15 / 21.12.2017 4259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши келиб қолди. Унда сафар асорати кўринмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди ҳам. Ҳатто у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтириб, икки тиззасини икки тиззаларига тиради, икки кафтини икки сонлари устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом бу – «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», деб гувоҳлик бермоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дедилар. У киши: «Рост гапирдингиз», деди. Биз эса ундан сўраб яна тасдиқлагани учун ажабландик. Ҳалиги киши: «Менга иймон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга иймон келтирмоқлигингдир», дедилар. У киши яна: «Рост гапирдингиз, менга эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эҳсон – Аллоҳни гўёки кўриб тургандек ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сени кўради», дедилар. У киши: «Менга Қиёмат ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дедилар. У киши: «(Ундай бўлса) Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, ялан­ғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар. 

Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва расули билувчироқ», дедим. Шунда у зот: «Бу Жаброил эди. Сизларга динингизни таълим бериш учун келдилар», деб айтдилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Мен набийларингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринларини тўйдириш учун ёмон хурмони ҳам топа олмаганларини кўрдим», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

3987 06:10 / 22.08.2018
Анас У кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қиёмат куни ҳаёти дунёдалик пайтида роҳатфароғатда яшаган, дўзахга ҳукм қилинган кишини давоми...

4752 05:25 / 13.07.2018
. ,. . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, мен солиҳ ахлоқларни батамом қилиш учун юборилганман,, давоми...

1752 11:47 / 17.06.2019
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиУмар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кишилар дунёдан эга бўлган нарсаларини зикр қилатуриб .Мен Расулуллоҳ давоми...

3666 08:05 / 31.07.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021