1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Менга умматлар рўбарў қилинди

08:00 / 03.01.2018 4161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматлар рўбарў қилинди. Мен ҳамроҳлари билан бирга кетаётган бир набийни кўрдим. Яна бир набийни кўрдимки, у киши билан бир ёки икки киши бирга эди. Яна бошқа бир набийни кўрдимки, у билан бирор киши йўқ эди. Шу пайт кўп кишилар кўрсатилди. Мен эса улар умматиммикан, деб гумон қилдим. Бу Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари эди. Лекин сен уфққа қара, дейилди. Мен қарасам, унда улкан тўп одамлар бор экан. Бошқа уфқ томонга ҳам қара, дейилди. Қарасам, унда ҳам улкан тўп одамлар бор экан. Шунда: «Бу умматингдир. Улар билан етмиш минг киши борки, улар ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннатга киришади», дейилди», дедилар. Сўнгра у зот ўринларидан туриб, манзилларига кириб кетганларида, кишилар ўша жаннатга ҳисоб-китобсиз, азобсиз кирувчилар ҳақида гурунглаша бошлашди. Баъзилар: «Шояд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган кишилар ўшалар бўлишса», дейишди. Баъзилар эса: «Шояд, Исломда туғилиб, Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаганлар ўшалар бўлишса», дейишди. Ва яна кўп нарсаларни зирк қилишди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳузурига чиқиб: «Нима ҳақда гурунглашяпсизлар?» деганларида, улар бунинг хабарини беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар дам солмайдиган, дам солдирмайдиган, фол очмайдиган ва Раббиларига таваккал қиладиганлардир», дедилар. Укоша ибн Муҳсин ўринларидан туриб, «Мени ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, У зот: «Сен улардансан», дедилар. Сўнгра бошқа киши туриб: «Мени ҳам ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, у зот: «Укоша у ҳақда сендан ўзиб кетди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яна у кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта дунё яхшидир, шириндир кўмкўк, гўзалдир. Аллоҳ эса унда сизларни тасарруф этувчи давоми...

4385 04:45 / 10.07.2018
Абу Айюб алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил давоми...

7574 11:03 / 11.04.2024
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу давоми...

3131 18:30 / 09.04.2023
Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон алХудрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиАнсорийлардан бўлган кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нарсалар давоми...

6225 09:50 / 11.11.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021